Фото: AFP
Жорий йил 1 январ куни Доналд Трампнинг Лас-Вегасдаги меҳмонхонаси олдида портлаган Tesla Cybertruck пикапи ҳайдовчиси портлаш арафасида ўзини отиб ўлдирган. Бу ҳақда 3 январ, пайшанба куни маҳаллий шериф Кевин Макмэхиллга таяниб, Associated Press хабар берди.
37 ёшли Мэттю Л. АҚШ армиясининг "Яшил беретлари" махсус кучлар бўлинмасида хизмат қилган сержант бўлган. У яқинда Германияга хизмат сафаридан қайтган ва таътилда эди. Сержант бешта «Бронза юлдузли» ҳарбий мукофотлари билан тақдирланган. Германиядан ташқари у хизмат йиллари давомида Украина, Гуржистон, Тожикистон, Афғонистон ва Конгода хизмат сафарларида бўлган.
Макмэхиллнинг сўзларига кўра, терговчилар электромобилларни зарядлаш станциясидан Мэттю Л. Cybertruck'ни бошқаргани ва унинг ёлғиз экани кўрсатилган фотосуратларни олган.
Лас-Вегасдаги Трамп меҳмонхонаси ёнида Tesla портлади, бир киши ҳалок бўлди
1 январ куни Лас-Вегасда АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампга тегишли Trump International Hotel меҳмонхонаси олдида Tesla Cybertruck электр пикапи портлаб кетди. Салондаги одам ҳалок бўлди, воқеа жойида бўлган яна етти киши енгил тан жароҳати олди. Портлаш маҳаллий вақт билан 08.40 лар атрофида содир бўлган.
Маҳаллий шериф Кевин Макмэхиллнинг айтишича, портлашдан аввал электромобил меҳмонхонага кириш жойигача борган ва унинг олдида тўхтаган, деб ёзади The New York Times. Associated Press агентлиги аноним қолишни истаган маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига таяниб, Cybertruck'га фейерверклар ортилган бўлганини маълум қилди.
Айни пайтда, Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байденнинг айтишича, бу воқеа ва янги йил кечасида Янги Орлеанда оломонга автомашина ҳужуми ўртасидаги боғлиқлик версияси текширилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Насаф" клуби легионери "аждарлар" билан хайрлашди...
Япониялик олимлар умрни узайтирувчи мевани аниқлашди
Абдуқодир Ҳусанов яна дисквалификация қилинди...
Ажойиб ҳийла: “Барселона” катта ишни ҳал қилди
Доналд Трампга ҳукм инаугурациядан 10 кун олдин чиқариладиган бўлди
Ҳусановнинг агенти Mirror нашрига Абдуқодирнинг атрофидаги вазият ҳақида гапирди
Тадқиқот: кунига 9 соатдан кўп ухлаш инсултга сабаб бўлиши мумкин
Ўзбекистонликлар энг кўп қайси мамлакат чойини ичишади?