2025 йилнинг биринчи кунида Россия Федерацияси таркибидаги Чеченистон Республикасида янги диний таълим муассасаларининг қурилишига старт берилди. Республика раҳбари Рамзан Қодиров бу ҳақда ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
Қодировнинг таъкидлашича, Грозний шаҳрида қурилаётган янги мадраса куҳна Бухорода таваллуд топган буюк муҳаддис олим Имом Ал-Бухорий номи билан аталади. Лойиҳага кўра, мадраса уч қаватли бинодан иборат бўлади ва у 500 нафар ўқувчини қабул қилиш имкониятига эга. Толибларнинг 250 нафари ётоқхона билан таъминланиши мўлжалланган.
Шунингдек, Шатой, Ачхой-Мартан ва Грозний туманларида ҳам Қуръон ҳофизлари тайёрлайдиган учта янги диний мактаб барпо этилмоқда. Қурилиш ишлари бошланиши муносабати билан Рамзан Қодиров қуйидагича изоҳ қолдирган:
"Янги йилни хайрли иш билан бошладик. Грознийда замонавий мадраса қурилишига старт берилди. Бу ёш авлодни тарбиялаш ва уларни исломий билимларга ошно қилиш йўлидаги муҳим қадамдир".. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сречко Катанецдан "куйганлар"...
Қозоғистонда икки йил ичида 27 нафар «жиноий авторитет» қўлга олинди
Хитойда метапневмовирус гриппдан кейинги иккинчи энг кўп тарқалган ЎРВИга айланди
Юрак хуружининг олдини олиш учун бир умрга татигулик маслаҳатлар
Шу десангиз, укам...(ҳажвия)
Қозоғистонда AZAL йўловчиларини қутқаришда иштирок этган 19 кишига давлат мукофотлари топширилди
Ҳарбий таҳлилчи: “Украина кунига 20 квадрат километргача ҳудуд йўқотмоқда”
Зеленский Украинада сайловлар қачон бўлиб ўтишини маълум қилди