Фото: Getty Images
Испания 2025 йил апрелдан бошлаб «олтин визалар» — инвестиция эвазига чет эл фуқароларига мамлакатда яшаш рухсатномасини бериш тартибини бекор қилади.
Таъкидланишича, янги ўзгартиришлар кучга киргунга қадар виза учун ариза берган инвесторлар ёки уларнинг қариндошлари мамлакатда яшаш учун рухсатномани «ариза берилган кундаги қоидаларга мувофиқ» олишлари мумкин.
«Олтин визалар» дастури ЕИ таркибига кирмайдиган давлатлар фуқароларига инвестиция киритиш, биринчи навбатда кўчмас мулк харид қилиш орқали яшаш ҳуқуқини олиш имконини беради. Испанияда энг кенг тарқалган вариант — камида 500 минг евролик кўчмас мулк сотиб олишдир. Бошқа вариантлар — Испания компаниялари акцияларига 1 миллион евро ёки давлат қимматли қоғозларига 2 миллион евро сармоя киритиш.
Маълумотларга кўра, 2023 йил давомида россияликлар Испанияда 2,7 мингдан ортиқ кўчмас мулк обкетларини харид қилган — бу 2014 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябр ойида Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйганди. «Олтин» паспорт Кипр иқтисодиётига сармоя киритганларга берилар эди. Ўз ватанида коррупция, фитна, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, ўзлаштириш, фирибгарлик ва пул ювиш, жиноий ташкилотда иштирок этиш ва ноқонуний қимор ўйинлари билан боғлиқ операцияларда айбланганлар бу паспортдан маҳрум этилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олимлар буйракни ёғ босиши саратонга олиб келишини аниқлади
Макрон Суриянинг янги ҳукуматига нисбатан ҳушёр муносабатда бўлишга чақирди
Ҳусановга Гвардиола қизиқаётганига “Ланс” устози қандай муносабат билдирди?
"Пахтакор"нинг янги бош мураббийи Педру Морейра футболчилар билан танишди
Tesla ортда қолмоқда: BYD ўз тарихидаги энг катта натижаларни қайд этди!
Эрон Италияни “АҚШ туфайли” жанжаллашмасликка чақирмоқда
Германияга онлайн виза: янги имкониятлар
Рубин Хебай: "Ўзбекистонга қайтиш ҳақида ўйлаяпман"