08:18 / 06.01.2025
34

Дамашқ аэропорти халқаро рейслар учун очилади

Дамашқ аэропорти халқаро рейслар учун очилади
Фото: Flickr
Дамашқ халқаро аэропорти 7 январь куни халқаро рейслар учун очилади. Бу ҳақда Сурия фуқаро авиацияси ва ҳаво транспорти қўмитаси раҳбари Эшхед Солибий хабар берди.

Солибийнинг таъкидлашича, айни пайтда Ҳалаб ва Дамашқ аэропортларида операцияларни қайта тиклаш бўйича тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

Биз ҳамкорларимиз ёрдамида ушбу аэропортлар бутун дунёдан рейсларни қабул қила олишини таъминлаяпмиз”, дея қўшимча қилди у.

Фаолият тиклангандан сўнг, 18 декабрь куни Дамашқ аэропортидан учган биринчи йўловчи рейси Ҳалаб аэропортига қўнганди. 8 декабрь куни президент Башар Асад ағдарилганидан кейин тижорий парвозлар вақтинча тўхтатилганди. Qatar Airways Дамашққа парвозларни тикламоқда.

Сурияга аллақачон халқаро ёрдам ва хорижий дипломатик делегациялар билан самолётлар қўна бошлади. Syrian Airlines авиакомпанияси 7 январдан бошлаб Дамашқдан Дубайга парвозларни амалга оширади.

Qatar Airways авиакомпанияси деярли 13 йиллик танаффусдан сўнг Сурия пойтахтига парвозларни қайта тиклаганини эълон қилди. 7 январдан бошлаб ҳафтасига учта рейс режалаштирилган.

Доҳа Суриянинг янги ҳукуматига Дамашқдаги аэропортнинг нормал ишлашини таъминлашда ёрдам таклиф қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё