
Politico нашри 2025 йил «қора оққушлари» рўйхатини тақдим этди.
«Қора оққушлар» — ҳозирча юз бермаган, аммо амалга ошиши мумкин бўлган олдиндан айтиш қийин ва кутилмаган воқеалар.
Politico нашри рўйхати жами 15 та прогноздан иборат, уларнинг айримлари қуйида келтирилган:
- Трампнинг Си Цзинпин билан иттифоқи, шунингдек, уларнинг Украина келишуви бўйича Путин билан ҳамкорлиги;
- Лукашенконинг ағдарилиши;
- АҚШда мисли кўрилмаган эпидемия;
- Штатлар чегараларининг ўзгариши боис АҚШда тўқнашувлар;
- Эрон ядровий қуроли борасида АҚШ, Россия, Эрон ва Исроил ўртасида махфий келишув ҳамда Теҳрон ва Тел-Авив ўртасидаги урушнинг олди олиниши;
- Бозорларнинг қулаши ва глобал ваҳима;
- Жанубий Кореянинг махфий ядровий қурол дастури;
- Кутилмаган геосиёсий иттифоқлар ва ўзгаришлар;
- Квант ҳисоблашлар (компютерлар) соҳасида улкан сакраш;
- Тарихдаги энг йирик киберҳужум.
Яқинда Financial Times ҳам 2025 йил учун ўз прогнозларини эълон қилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар