07:11 / 07.01.2025
98

Макрон Суриянинг янги ҳукуматига нисбатан ҳушёр муносабатда бўлишга чақирди

Макрон Суриянинг янги ҳукуматига нисбатан ҳушёр муносабатда бўлишга чақирди
Суриянинг янги етакчиси Абу Муҳаммад ал-Жулоний
Франция президенти Эммануэл Макрон француз дипломатиясини Суриянинг янги ҳокимиятларига нисбатан ҳушёр муносабатда бўлишга чақирди. Бу ҳақида Le Figaro газетаси хабар берди.

Биз Сурияда тузум ўзгаришига жиддий муносабатда бўлишимиз керак”, деди Макрон Франция 2025 йилга мўлжалланган ташқи сиёсат устуворликлари ҳақидаги нутқида.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Франция Сурияни “эркин, этник, сиёсий ва диний плюрализмга ҳурмат кўрсатадиган суверен мамлакат”га айланишни қўллаб-қувватлайди.

Шу билан бирга, президентнинг фикрича, Франция терроризмга қарши курашаётган “курдлар каби озодлик курашчилари”ни қўллаб-қувватлашга содиқ қолиши керак.

Аввалроқ Макрон АҚШ Украина можаросини ҳал қилиш учун музокаралар столига ўтиришга “Россияни кўндириш”га ёрдам бериши кераклигини айтиб ўтганди.

АҚШ вазиятнинг табиатини ўзгартириш ва Россияни музокаралар столига ўтиришга ишонтиришда бизга ёрдам бериши керак”, деди Макрон.

Politico нашри 2024 йилнинг энг омадсиз сиёсатчилари рўйхатига Франция президенти Эммануэл Макронни ҳам киритганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё