Фото: Запорожье вилоят ҳарбий маъмурияти
Россия Украинанинг Запорожье шаҳридаги саноат корхонасига уюштирган ҳужуми оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят маъмурияти бошлиғи Иван Федоров маълум қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, 30 нафар ярадор шифохоналарга жойлаштирилган.
Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва бир неча киши жароҳат олгани хабар қилинган эди.
Фото: Запорожье вилоят ҳарбий маъмурияти
Федоров ҳужум оқибатларини акс эттирувчи фотосуратлар ва видеоларни эълон қилди. Уларда ҳалок бўлган ва жароҳат олган одамлар, ёнаётган маъмурий бино акс этган.
Украина президенти Владимир Зеленский ҳам зарба оқибатларини кўрсатувчи видеони эълон қилди.
“Оддий фуқаролар азият чекишини била туриб, шаҳарга авиабомба ташлашдан кўра шафқатсизроқ нарса йўқ”, деб ёзади Зеленский.
Фото: Запорожье вилоят ҳарбий маъмурияти
Аввалроқ Запорожьеда ҳаво тревогаси эълон қилинган эди. Ҳозирча зарба айнан қайси қурол тури билан берилганлиги маълум эмас.
Россия ҳарбийлари бунга изоҳ бермаган. Урушдан кейин россиялик блогерлар зарба бошқариладиган ҳаво бомбалари томонидан берилган деб тахмин қилишмоқда. Шунингдек, унинг нишони Запорожьедаги энг йирик корхоналардан бири — “Мотор-Сич” бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Фронт чизиғидан бир неча ўн километр узоқликда жойлашган Запорожье Россия зарбаларининг доимий нишонига айланди. Яқинда бўлган зарбалардан бири, хусусан, Янги йил кечасида берилган эди. Зарбалар оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор, инфратузилма объектлари вайрон бўлган.
Фото: Запорожье вилоят ҳарбий маъмурияти “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг сўзларидан кейин Мексика президенти Америка номини ўзгартиришни таклиф қилди
Трампнинг таҳдидларига Франция ва Германия қандай муносабат билдирди?
Telegram фойдаланувчилар маълумотини АҚШга беришни бошлади...
Россия ҳарбий разведкаси Афғонистонда АҚШ аскарларини ўлдириш учун толибларга пул тўлаган(ми?)
Япония ҳукумати нега Хитой билан боғлиқ киберҳужумлардан хавотирга тушмоқда?
Европа Трампнинг кескин баёнотларидан хавотирга тушмоқда
Хитой раиси нима учун машҳур иқтисодчини жазолашни буюрди?
Курскка ҳужум кўлами қандай ва ундан мақсад нима?