Фото: The New York Times
Япония охирги беш йилда мамлакат миллий хавфсизлиги ва юқори технологияларига оид маълумотларни қўлга киритишга қаратилган киберҳужумларда Хитойнинг MirrorFace ҳакерлик гуруҳини айбламоқда. Бу ҳақда Миллий полиция бошқармаси (NPA) маълум қилди.
Япон ҳукуматининг маълум қилишича, 2019 йилдан 2024 йилгача MirrorFace ҳужумлари таҳлил қилинганида, бу Хитой билан боғлиқ тизимли ҳаракатлар экани аниқланган. Ҳужумларнинг асосий мақсади Япония миллий хавфсизлиги ва илғор технологияларига оид маълумотларни ўғирлаш бўлган.
NPA маълумотларига кўра, Хитой ҳукумати қўллаб-қувватлови ёрдамида ташкил этилган киберҳужумлар асосан Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Япония космик агентлиги, шунингдек, илғор технологияларга алоқадор хусусий компания ва таҳлилий марказлар ходимлари, сиёсатчилар, журналистларга нисбатан уюштирилган.
Бундан ташқари, MirrorFace 2023 йилнинг феврал-октябр ойларида яримўтказгичлар ва ахборот-коммуникация соҳасида устуворликка эга 37 та ташкилот тармоғига кирган. Жабр кўрганлар орасида Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги ҳам бор.
Экспертларнинг сўзларига кўра, виртуал хусусий тармоқ қурилмаларининг заифликларидан фойдаланган ҳолда уюштирилган будай ҳужумлар оқибатида махфий маълумотлар қўлга киритилган бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон генералининг Суриядаги “жиддий стратегик мағлубият” ҳақидаги баёноти
Трамп ҳам худди Путиндек қўшниларнинг ерларига кўз олайтирмоқда
Канада, Дания ва Панамадагилар Трампнинг ҳудудий даъволари бўйича қандай фикрда?
Панама ва Дания Трампнинг ҳудудий даъволарига қандай жавоб қайтарди?
АҚШ Нетаняҳуни ҳимоя қилиш учун мисли кўрилмаган чора кўрмоқчи
«Замонавий Дон Кихот»: Трамп шамол парракларига қарши
Павел Дуров Марк Цукербергнинг яқинда берган баёнотига қандай жавлб қайтарди?
Трампнинг Гренландияни ўзлаштириш мақсади: Орол АҚШ учун нега бунчалик муҳим?