АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп иккинчи муддати давомида шамол станциялари қурилишига қарши қаттиқ курашмоқчи, деб хабар берди Energy Connects портали.
У Оқ уйга кирган илк куниёқ шамол парраклари қурилишига қарши фармонни имзоламоқчи. Шамол энергетикасига миллиардлаб доллар сармоя тикилган лойиҳалар тақдири савол остида қолади.
«Биз шундай сиёсат юритамизки, унда биттаям шамол заводи (станцияси) қурилишига рухсат берилмайди», — деди Трамп Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида ўтказилган матбуот анжуманида.
Трампнинг фикрича, шамол электр станциялари ўта қиммат ва атроф-муҳитга серзиён энергия манбаидир. Сиёсатчи сўзига исбот қилиб Ню-Жерси соҳилларидаги 200 та шамол турбинасини келтирди: «Улар мамлакатимизни ифлослантирмоқда. Уларга ҳеч кимга керак эмас ва улар жуда қиммат».
Доналд Трамп шамол парракларини азалдан ёқтирмайди. Масалан, у Шотландиядаги ўзига қарашли голф майдонига кўриниб турадиган жойда шамол станцияси қурилишига қарши курашганида шамол парраклари «саратон хасталигини келтириб чиқаради», деганди.
«Трамп мамлакатимизнинг электрга эҳтиёжи нечоғлиқ даражадалигини тушунмайди, ўзига тегишли ерларда шамол парракларининг кўриниб туришини ёқтирмайди, шунинг учун ҳам шамол энегетикасига қарши», — деди Орегон штатилик демократ-сенатор Рон Уайден.
Эслатиб ўтамиз, Гавайи штатида янги қурилиш қоидалари жорий этилганидан сўнг айрим шамол парраклари фаолиятини тўхтатиш режалаштирилган. Маҳаллий аҳоли бош оғриғи, уйқусизлик ва юрак хуружи каби касалликлар кўпайиб кетганидан шикоят қила бошлагач янги қоидалар қабул қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Башар Асаднинг рафиқаси Британия разведкасига ишлаганликда гумонланмоқда
Нетаньяху Трампнинг инаугурациясида қатнашишдан бош тортди
Британия ТИВ раҳбари Украина уруши қачон тугаши мумкинлигини айтди
Ливанда 12 маротаба муваффақиятсиз сайловлардан сўнг президент тайинланди
Германияда собиқ вазирнинг юзига торт улоқтиришди
Манба: Кремль уруш тугагач Беларусни ўзига қўшиб олмоқчи
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти метапневмовирус юзасидан баёнот берди
Эрон генералининг Суриядаги “жиддий стратегик мағлубият” ҳақидаги баёноти