Кремль Украинадаги уруш тугаганидан кейин Беларусни Россияга қўшиб олиш режасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда президент маъмуриятига яқин манбалар Meduza’га хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, бу икки давлатнинг умумий ҳокимият органлари ташкил этиладиган “чуқурроқ интеграцияси” сифатида берилиши мумкин.
“Уларни танлаш, кампания ўтказиш, ҳатто янги рекордларни кўрсатиш ҳам мумкин. Бу 1980—1990 йилларда парчаланган ерларнинг қайта бирлашиши, республикалар иттифоқидир”, дея тушунтирди суҳбатдошлардан бири.
Бироқ у бу сценарийнинг амалга оширилиши “бутунлай Беларусь президенти Александр Лукашенкога боғлиқ эканини ва у, шубҳасиз, тўлиқ ҳуқуқли ҳукмдор бўлиб қолишни хоҳлаётганини” таъкидлаб ўтди.
Беларусда навбатдаги президентлик сайлови арафасида 1994 йилдан буён мамлакат президенти лавозимида ишлаб келаётган ва еттинчи президентлик муддатига даъвогарлик қилаётган Лукашенко яқин келажакда ҳокимиятни янги авлодга топширишга тайёрлигини маълум қилди.
“Мен бу ҳокимиятни янги авлодга секин, хотиржам ўтказиш учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан. Чунки мен янги ҳокимият даврида ҳам яшашга умид қиламан”, деди Лукашенко.
Шу билан бирга, у соғлиғи имкон бергунча давлат лавозимида ишлашни давом эттиришини қўшимча қилган.
2024 йил декабрь ойида Лукашенко ва Россия президенти Владимир Путин ўзаро хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги шартномани имзолаган эди. Ҳужжат, жумладан, томонларнинг мудофаа, ҳар икки давлатнинг суверенитети, мустақиллиги ва конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, шунингдек, Иттифоқ давлати ҳудудининг яхлитлиги ва ташқи чегарасининг дахлсизлигини таъминлаш соҳасидаги мажбуриятларини белгилайди. Унда, шунингдек, Россиянинг тактик ядро қуролини Беларусда жойлаштириш қоидалари ҳам кўрсатилган.
Украинада кенг кўламли уруш бошланишидан анча олдин Кремль 2030 йилгача Беларусни “аста-секин қўшиб олиш” режасини тайёрлаган эди. Режага Россия ва Беларусь қонунларини “уйғунлаштириш”, “келишилган ташқи ва мудофаа сиёсати”, шунингдек, Россия манфаатлари асосида “савдо-иқтисодий ҳамкорлик” режалари киритилган.
Украинада уруш бошланганидан сўнг Лукашенко Москва ва Минск “икки мустақил давлат бирлиги”ни шакллантириб, биргаликда санкцияларни енгиб ўтишини маълум қилган. Шу билан бирга, у ўзи ва Путин “Беларусни Россия таркибига қўшиш учун эски усулларни қўллайдиган даражада нодон эмасликларини” таъкидлаб ўтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Калифорнияда даҳшатли ўрмон ёнғинлари: машҳурларнинг уйлари ёниб кетмоқда
Башар Асаднинг рафиқаси Британия разведкасига ишлаганликда гумонланмоқда
Нетаньяху Трампнинг инаугурациясида қатнашишдан бош тортди
Британия ТИВ раҳбари Украина уруши қачон тугаши мумкинлигини айтди
Ливанда 12 маротаба муваффақиятсиз сайловлардан сўнг президент тайинланди
Германияда собиқ вазирнинг юзига торт улоқтиришди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти метапневмовирус юзасидан баёнот берди
Эрон генералининг Суриядаги “жиддий стратегик мағлубият” ҳақидаги баёноти