09:29 / 10.01.2025
55

Илон Маск Британия бош вазирини лавозимидан қандай четлатишни ўрганмоқда

Илон Маск Британия бош вазирини лавозимидан қандай четлатишни ўрганмоқда
Tesla, SpaceX ва Х компаниялари эгаси Илон Маск иттифоқчилари билан Буюк Британия бош вазири Кир Стармерни 2029 йилда ўтказиладиган сайловларга қадар лавозимидан четлаштиришни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Financial Times газетаси ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Маск Х ижтимоий тармоғидаги «тажовузкорона постларидан ташқари», иттифоқчилари билан Буюк Британиядаги лейбористлар ҳукуматини беқарорлаштириш масаласини муҳокама қилмоқда. «Унинг ҳисоблашича, Ғарб цивилизацияси хавф остида», — дейди нашр суҳбатдошларидан бири.

Фото: Financial Times
Маск Стармерни лавозимидан четлаштириш учун Буюк Британиядаги муқобил сиёсий ҳаракатлар, хусусан, Найжел Фаражнинг ўнг қанот популистик партияси ёрдам бера олиши мумкинлигини ўрганган. Нашрнинг қайд этишича, Маск, шунингдек, партия етакчилиги учун Фараж ўрнига бошқа номзод қидирмоқда.

Аввалроқ Франция президенти Эммануэл Макрoн Илон Маскни Европа сиёсатига аралашишда айблаган эди. «10 йил олдин дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқлардан бирининг эгаси сайловларга, шу жумладан, Германиядаги сайловларга бевосита аралашишини ким ҳам тасаввур қилганди», — деган Франция президенти. Ўз навбатида Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро Европа комиссиясини америкалик тадбиркор Илон Маскка нисбатан қаттиқроқ чора кўришга чақирди.

Шунингдек, Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре ҳам Маскнинг сиёсатга аралашувидан хавотирда эканини билдирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё