Фото: MiddleAsianNews
Мўғулистон пойтахти Улан-Батордаги марказий майдонда норозилик намойишлари бошланди. Намойишчилар Оюун-Эрдэнэ Лувсаннамсрайн ҳукуматининг истеъфосини талаб қилмоқда.
Қайд этилишича, намойишлар «Озодлик алянси» партияси томонидан «Ҳукумат истеъфога чиқсин» «Оюун-Эрдэнэга истеъфо» шиорлари остида ўтмоқда. Маҳаллий вақт билан соат 12:00 ҳолатига кўра, майдонда 3 мингга яқин одам тўпланган.
Маълумотларга кўра, смогга қарши курашиш ва солиқларни камайтиришни талаб қилаётган намойишчилар Улан-Батордаги асосий кўчани тўсиб, 15 та йўналишдаги автобуслар ҳаракатини тўхтатиб қўйган.
«Оюун-Эрдэнэ ҳукумати смог, тирбандликлар, қашшоқлик, коррупция, солиқ ва ишсизлик каби муаммоларни ечишга қодир эмаслигини кўрсатди. Шунинг учун истеъфога чиқиш мақсадга мувофиқдир», — дейди партия вакиллари. Таъкидланишича, асосий талаблар бажарилмагунга қадар намойишлар давом этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади