19:00 / 13.01.2025
33

Германияда 2024 йилнинг энг зарарли сўзи аниқланди

Германияда 2024 йилнинг энг зарарли сўзи аниқланди
Фото: BILD
Германия тилшунослари «бионемис» (Biodeutsch) сўзини 2024 йилнинг ғайрисўзи деб баҳолашди. Экспертларнинг фикрича, бу атама одамларни биологик келиб чиқишига қараб камситишга хизмат қилади.

- «Бионемис» сўзи 2024 йилда одамларни келиб чиқишига кўра ажратиш учун кенг жамоатчилик мубоҳасаларида ва ижтимоий тармоқларда фаол қўлланилди, — дейилади ҳакамлар ҳайъати баёнотида.

Аввалига ҳазил тариқасида қўлланила бошлаган бу сўз экологик тоза маҳсулотни ифодаловчи «биосертификат» сўзидан келиб чиққан. Аммо у тобора ирқчиликни акс эттирувчи кундалик сўзга айланиб борди. Бу атаманинг қўлланилиши одамларни тоифаларга ажратиб юборади, дея хулоса беришди ҳакамлар.

Йилнинг ёмон сўзлари рўйхатида иккинчи ўринга «иститишни тақиқлаш» (Heizungsverbot) қўйилди. Лингвистлар иқлим сиёсати бўйича дебатларда бу сўз манипуляция хусусиятига эга бўлиб, одамларни чалғитишини айтишди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Германияда мигрантларни ўз мамлакатларига қайтиб кетишини камситиш маъносида ифодалаган «ремиграция» (Remigration) энг зарарли сўз деб топилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё