Фото: The New York Times
Meta раҳбари ва Facebook асосчиси Марк Цукерберг АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида шахсий учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда Билдга таяниб Дарё нашри.
Америка оммавий ахборот воситаларига кўра, Цукерберг учрашувга Gulfstream G650 русумли шахсий самолётида келган.
Фото: Bild
Учрашув мавзуси ҳозирча номаълум. Улар аввал ҳам ҳукуматнинг келажакдаги сиёсатини муҳокама қилиш мақсадида учрашган, шунингдек, бир неча бор телефон орқали суҳбатлашган.
Цукерберг “жаҳон миқёсидаги цензура”га қарши курашиш учун Трамп билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини бир неча бор таъкидлаган. Сўнгги интервьюларидан бирида у Жо Байден маъмуриятини танқид қилиб, уни коронавирус пандемияси пайтида Facebook’ка маълум хабарларни ўчириш учун босим ўтказганликда айблаган.
2024 йилнинг ноябрь ойи охирида Трампнинг маслаҳатчиси Стивен Миллер Цукерберг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида бўлажак давлат раҳбари билан учрашганини маълум қилганди.
Маслаҳатчининг сўзларига кўра, Цукерберг Трамп олиб бораётган ўзгаришларнинг тарафдори эканини айтган ва бу ҳаракатлар иштирокчиси бўлиш истагини билдирган.
"Маркнинг ўз манфаатлари борлиги аниқ: унинг ўз компанияси ва режалари бор. Аммо у Трамп бошчилигида Американинг миллий янгиланишини қўллаб-қувватламоқчи эканини очиқ айтди", деган эди Миллер.
Трамп аввалроқ Цукербергни танқид қилган эди. Бўлажак президент ўзининг “Американи қутқариш” китобида бизнесменни 2020 йилги сайловларга аралашишга уринишда айблаб, уни қамаш билан таҳдид қилган.
Meta асосчиси июль ойида республикачига уюштирилган суиқасддан сўнг сайловларда Трампга овоз беришни режалаштираётганини айтганди.
Бундан ташқари, Цукерберг Трампнинг инаугурациясига бир миллион доллар хайрия қилган, буни кўплаб таҳлилчилар келажакдаги маъмурият билан муносабатларни йўлга қўйишга уриниш сифатида баҳолашган.
Аввалроқ Meta корпорацияси Facebook ва Instagram’даги фактларни текшириш механизмини бекор қилди ва фойдаланувчиларга Илон Маскнинг Х платформасидаги каби ёлғон ёки чалғитувчи хабарларни ўзлари белгилаш имкониятини берди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди (видео)
Украина дронлари ва ракеталари Россиянинг уч ҳудудига ҳужум қилди
АҚШ Гренландияни сотиб олиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқди
Жо Байден якуний нутқида нималар деди?
Словакия бош вазири Зеленскийни газ транзити бўйича музокараларга таклиф қилди
Moderna компанияси акциялари нархи 21 фоизга тушиб кетди