Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокараларда воситачилар Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишувининг якуний лойиҳасини томонларга топширди. Бу ҳақда музокаралардан хабардор расмийга таяниб Reuters хабар берди.
Қайд қилинишича, 13 январга ўтар кечаси воситачилар – АҚШ, Қатар ва Миср орқали бир йилдан ортиқ давом этаётган музокараларда «ютуққа» эришилган. Агентлик манбасининг айтишича, Қатар вакили томонларга ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув матнини топширган.
Музокараларда АҚШ амалдаги президенти Жо Байден ва АҚШ сайланган президенти Доналд Трампнинг элчилари, Исроил разведка хизматлари «Моссад» ва «Шин Бет» раҳбарлари, шунингдек, Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон ас-Соний иштирок этган.
«Кейинги 24 соат келишувга эришиш учун жуда муҳим бўлади», деди манба.
Исроилнинг юқори мартабали мулозимларидан бири агар ҲАМАС таклифга жавоб берса, келишув бир неча кун ичида тузилиши мумкинлигини айтди. Музокараларга яқин бўлган Фаластин расмийси Доҳадан олинган маълумотлар «жуда истиқболли» деган.
ҲАМАС музокараларда муваффақиятга эришилганини тасдиқлади, деб ёзди Times of Israel.
Тахминларга кўра, томонлар келишувни АҚШ сайланган президенти Доналд Трампнинг инаугурацияси куни – 20 январгача тузмоқчи. Аввалроқ, у агар исроиллик гаровга олинганлар лавозимга киришгунга қадар озод этилмаса, ҲАМАС «жиддий қасосга» йўлиқишини ваъда қилган эди.
Reuters агентлигининг қайд этишича, ҳар икки томон ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганлар ва асирларни алмашишга рози. Бироқ, ҲАМАС келишув Исроилнинг Ғазодан чиқиб кетишига олиб келиши кераклигини таъкидлаяпти. Ўз навбатида Исроил ҲАМАС йўқ қилинмагунча урушни тўхтатмаслигини айтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Японияда кучли зилзила содир бўлди
Хитой TikTok’ни Илон Маскка сотиши мумкин
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди (видео)
Украина дронлари ва ракеталари Россиянинг уч ҳудудига ҳужум қилди
АҚШ Гренландияни сотиб олиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқди
Жо Байден якуний нутқида нималар деди?