15:49 / 14.01.2025
539

Дания разведкаси: АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш таҳдидига Россия сабабчи

Дания разведкаси: АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш таҳдидига Россия сабабчи
Фото: Financial Times
Дональд Трамп президент сифатида биринчи марта 2019 йилда АҚШ Даниядан Гренландияни сотиб олиши мумкинлигини айтганди. Дания разведкаси бунга Россиянинг провокацияси сабаб бўлганини маълум қилди.

Разведкага кўра, Россия агентлари ўша пайтдаги Гренландия ташқи ишлар вазири Ане Лоне Баггер номидан АҚШ сенатори Том Коттонга сохта хат йўллаган. Хатда вазир АҚШдан кўрсатилган “молиявий ёрдам” учун миннатдорлик билдириб, Гренландияни Даниядан мустақил қилиш учун тезроқ референдум ўтказишга ваъда берган.

Аслида, Ане Лоне Баггер бундай хат ёзмаган, бироқ Трамп тарафдори Коттон хатни олганидан сўнг Гренландияни сотиб олишни таклиф қилган. Айрим маълумотларга кўра, айнан Коттоннинг сўзларидан сўнг Трамп бу ҳақида жиддий ўйлай бошлаган.

Дания разведкаси версиясига кўра, Россия махсус хизматлари НАТО мамлакатларини ажратиш ва Арктикада Россия ҳамда Хитой таъсирини кучайтириш мақсадида сенаторга хатни сохталаштирган.

Ўша пайтда, 2019 йилда, Копенгаген ҳукумати Трампнинг гапларига масхара билан жавоб қайтарган, Трамп эса жаҳли чиқиб, Данияга давлат ташрифини бекор қилганди. Ҳозир, 20 январги инаугурация олдидан, Трамп яна Гренландияни сотиб олиш ғоясини янгилади ва ҳатто куч ишлатиш эҳтимолини назарда тутди.

Бу сафар Копенгаген эҳтиёткорлик билан ёндашишга қарор қилди. Бош вазир Метте Фредериксен Гренландияда ҳамкорликни кучайтириш масаласини муҳокама қилишни таклиф қилди, Дания Мудофаа вазирлиги эса оролда ҳарбий мавжудликни ошириш режалари ҳақида гапирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг