Frontier Airlines собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг рейсдан туширилиши бўйича расмий баёнот берди.
“2025 йил 11 январь куни Лас-Вегасдан Сан-Францискога йўл олган 4401-рейси парвозни бошлашга тайёрланаётган эди. Ўша вақтда экипаж аъзоси чиқиш эшиклари ёнида ўтирган йўловчиларга хавфсизлик бўйича инструкцияларни ўқишни бошлади. Чиқиш эшиги ёнида ўтирган Ҳабиб Нурмагомедовга фавқулодда вазиятда ёрдам бера олишга тайёрлиги ҳақида бир неча савол берилди. Борт кузатувчининг сўзларига кўра, Нурмагомедов бу саволлар бир неча марта мурожаат қилинишига қарамай, жавоб бермаган. Шундан сўнг унга бошқа қулайроқ жойга ўтказилиши ёки самолётни тарк этиши лозимлиги айтилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ушбу мулоқот акс этмаган, балки жойни алмаштириш бўйича сўровни такрорлаганидан кейинги вазият кўрсатилган. Йўловчининг дастлабки ҳаракатсизлиги ва жойни ўзгартиришни рад этиши сабабли уни самолётни тарк этишга чақириш авиакомпания қоидаларига мувофиқ амалга оширилган. Ушбу қарор унинг этник келиб чиқиши билан ҳеч қандай алоқадор эмас. Биз Нурмагомедов ва унинг ҳамроҳлари учун чипталар тўловини тўлиқ қайтардик”, дейилади Home оф Фигҳт ижтимоий тармоқ саҳифасида чоп этилган баёнотда.
Аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов борт кузатувчиси унга қўпол муомала қилгани, хотиржамликни сақлашга ҳаракат қилиб самолётни тарк этгани хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”