Нижний Новгород шаҳрида истиқомат қилувчи 21 ёшли Анастасия Пропадеева Қозон шаҳридаги акварапаркдаги аттракционда учаётиб вафот этди. Унинг турмушга чиққанига эндигина 10 кун бўлганди.
14 октябрь куни турмушга чиққан Анастасия Пропадеева турмуш ўртоғи билан тўй саёҳати учун Татаристонга келган. Жуфтлик аквапаркка сайр учун борган. Парк ҳудудидаги “Бочка” номли бассейн-аттракционда учиш вақтида эса Анастасиянинг тоби қочган.
“У сувга сакради. Ўзи сузиб бассейн четига келди. Ҳеч қаерга урилмади, йиқилмади. Жараённи кузатув камералари орқали ҳам кўриш мумкин”, дейди аквапарк ходими.
Анастасия бассейннинг четига мустақил сузиб келган, бироқ сув ҳавзасидан чиқишга қийналган. Инструкторлар унга ёрдам таклиф қилишган, аҳволини сўрашган. Аёл ҳаммаси яхши эканини айтган, бироқ саноқли сониялардан сўнг ранги оқариб, хушидан кетган.
Шифкорларнинг Анастасияни жонлантиришга уринишлари бесамар кечган ва у вафот этган. Ўлим сабаби ҳозирча номаълум.
Маълумот учун, аквапаркка уюштирилган тўй саёҳати Анастасияга куёв томонидан қилинган совғанинг бир қисми эди. Икки ёшнинг олдинда яна қатор ниятлари бор эди.
Анастасия 1 октябрь куни эндигина 21 ёшни қарши олганди. “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида у келин кўйлакда тушган суратини илова қилиб, сурат остига “Шу билан тамом. Микрооила”, дея изоҳ қолдирганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”