08:53 / 16.01.2025
204

ҲАМАС ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

ҲАМАС ва Исроил ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
Қатар бош вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон ат-Тани Исроил ва ҲАМАС Ғазо секторида 2023 йил октябр ойидан бери давом этаётган урушни тугатишга келишиб олганини тасдиқлади.

Шунингдек, келишув доирасида Фаластин гуруҳи исроиллик гаровга олинганларнинг бир қисмини озод қилишга рози бўлди.

Қатар музокараларда асосий воситачилардан бири сифатида иштирок этди ва томонларнинг билвосита учрашувлари учун ўз ҳудудини тақдим этди.

Қайд этилишича, сулҳ 19 январ, якшанба куни кучга киради.

Ахборот агентликларининг манбалари сулҳнинг биринчи босқичи олти ҳафта (42 кун) давом этишини хабар беришди. Бу даврда Исроил қўшинлари Ғазо секторидан босқичма-босқич чиқиб кетишлари керак бўлади ва ҳар куни ҳудудга инсонпарварлик ёрдамидан иборат бир неча юз юк машиналари киритилади.

Қатар бош вазирининг таъкидлашича, ҲАМАС ўз навбатида биринчи босқичда гаровга олинганлардан 33 нафарини озод қилади. Исроил ҲАМАС жангарилари ва унинг иттифоқчилари қўлида қолган гаровга олинганларнинг умумий сонини 94 нафар деб ҳисоблаган, улардан 34 нафари ҳалок бўлган бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг