Коллаж: “Дарё”
Дания бош вазири Метте Фредериксен АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан телефон орқали 45 дақиқа мулоқот қилди. Бу ҳақда бош вазир канцелярияси хабар берди, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Сиёсатчилар ўртасидаги суҳбат икки томонлама муносабатлар ва Гренландиянинг мақомига бағишланди. Фредериксен Арктикада хавфсизликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, Дания бунинг учун янада катта масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёрлигини айтди.
Фредериксен Гренландия бош вазири Муте Эгеденинг орол сотилмаслиги, мустақиллик тўғрисидаги қарорни Гренландиянинг ўзи қабул қилиши кераклиги ҳақидаги баёнотига тўхталди.
“Бош вазир Дания компаниялари Қўшма Штатларда ўсиш ва иш ўринларини яратишга ҳисса қўшаётганини, Европа иттифоқи ва Қўшма Штатлар савдони мустаҳкамлашдан умумий манфаатдор эканини таъкидлади”, дейилади хабарда.
Трамп билан мулоқотда Украинадаги уруш, Яқин Шарқдаги вазият ва Хитой билан муносабатлар ҳам муҳокама қилинган. Аммо бу борада батафсил маълумот берилмаган.
Трамп Гренландияни ўзлаштирмоқчи
АҚШнинг сайланган президенти бир неча бор Гренландия АҚШ таркибига кириши кераклигини айтганди. У орол миллий хавфсизлик ва ҳимоя учун, жумладан, Хитой ва Россиядан ҳимояланишда стратегик аҳамиятга эгалигини айтган. Гренландия бош вазири Муке Эгеде бунга жавобан орол “ҳеч қачон сотилмайди” деб жавоб берган. Шу билан бирга, у орол Даниядан мустақилликка эришмоқчи эканини тан олган. У Трамп билан айрим масалаларни муҳокама қилишга тайёр.
Bloomberg манбаларига кўра, Трамп жамоаси Гренландия билан қизиқишган, чунки оролда электрон қурилмаларда ишлатиладиган олтин, олмос, уран ва нодир металларнинг катта захиралари мавжуд. АҚШнинг Гренландия минерал-хом ашё секторига киритган сармояси дунёнинг нодир металлар бозорида Хитойнинг ҳукмронлигига қарши курашда ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин.
Трампнинг таҳдидлари туфайли Дания Гренландия мудофаасини кучайтириб, гербини ўзгартирган. Қирол Фредерик Х Норвегия ва Швеция билан иттифоққа ишора қилган ва 500 йилдан ортиқ вақт давомида гербда бўлган учта тожни олиб ташлашни буюрган.
Гренландия ва Фарер ороллари рамзлари — оқ айиқ ва қўчқор икки қисмга бўлиниб, иккинчи ва учинчи майдонларга кўчирилган, яъни катталаштирилган. Дания ва Жанубий Ютландия рамзлари эса биринчи ва тўртинчи майдонларга ўтказилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар