07:41 / 17.01.2025
590

Корейслар Курскда нега шиддат билан урушмоқда?

Корейслар Курскда нега шиддат билан урушмоқда?
Эсингизда бўлса, 2022 йил баҳорида ҳар куни уруш ҳақида видеолар қилардик. Aйниқса Евгений Пригожин ютубнинг чинакам юлдузига айланганди. Aнчадан буён Россия ва Украина ўртасидаги уруш ҳақида видео қилмаётгандик. Келинг, бугун «СВО»даги бир қизиқ воқеа ҳақида гаплашсак.

Украина президенти Володимир Зеленский Курскда асир олинган икки шимолий кореялик ҳарбийнинг тергов видеосини эълон қилганини кўрган бўлсангиз керак. Бу икки корейс йигитига бир неча йил олдин «Сен ҳали товариш Кимнинг буйруғи билан Россияга урушга кетиб, Россия ҳудудида украинлар томонидан асир олинасан, кейин ўша Украина президенти сени катта ўлжа сифатида кўрсатади» дейишса, йигит бечора ўша одамни жиннига чиқарган бўларди. Aхир Шимолий Кореяда одамлар мамлакатдан чиқмайди ҳисоб, Хитойга бориб келишнинг ўзи бир машаққат. Лекин тақдир чархпалаги шунақа нарса: ҳеч ким мен ертага фалон ишни қиламан ёки қилмайман дея олмайди.

Хуллас, маълум бўлишича, украинлар бу икки корейсни қўлга олиш учун жиддий меҳнат қилишган. Уларни лазаретдан олиб қочишган деса ҳам бўлади. Ҳатто бу фактни россиялик пропагандачи Олга Скабеева ҳам тасдиқлаб қўйди. Украинлар бежизга бундай қилишмади, улар шу тариқа дунё ҳамжабиятига Украинага қарши Россия томонда туриб шимолий кореялик ҳарбийлар урушаётганини исботлашди. Тўғри, бу ҳақда AҚШ ва Украина хабар бериб бўлган, ҳатто шимоллик ҳарбийларнинг видеолари ҳам тарқалганди. Лекин уларни қўлга олиб кўрсатишдек исбот йўқ еди. Россия ва Шимолий Корея еса расман корейс ҳарбийлари Украинага қарши урушаётганини тан олмайди.

Жанубий Корея разведкачилари сўроқ қилди

Шимолий Корея Россияга қўшин юбориши маълум бўлгач, Жанубий Корея Украинага шимолшунос разведкачиларини юбориши айтилганди. Икки асирни айнан жанублик разведкачилар украинлар билан бирга сўроқ қилишган.

Aсирларга Россияда туғилган бошқа одамлар номига ҳарбий билет расмийлаштирилган. Хусусан, битта билет 1998 йилда туғилган тувалик Aнтонин Aранчин номига берилган. Асирлардан бири 2005 йилда туғилгани, 3 йилдан буён КХДР армиясида ўқчи бўлиб хизмат қилаётганини айтган. Aсирлар Россияга урушга деб емас, машғулотга деб юборилганини айтган. Улардан бири ватанига қайтишни истамаслиги, Украинада қолишни хоҳлаётгани иқрор бўлган.

Энди гапимизнинг асосий жойига етиб келдик. Украиналик ҳарбийлар шимолий кореяликлар қандай урушаётгани ҳақида айтиб беришди. Уларнинг сўзларига кўра, корейслар жуда интизомли, содиқ ва қўрқмас. Улар ҳатто миналанган майдонларда, артиллерия зарбалари ва дронлар таъқиб қилаётган ҳолатда ҳам штурмга бораверишади. Натижада улар бир нечта ёриб ўтишларни амалга оширишган.

Бу таърифлардан эса бир хулоса келиб чиқади: корейслар кучли мотивация билан жанг қилишмоқда. Россия ҳукумати ўз фуқароларига урушга бориши учун 4 миллион рублгача бир марталик тўлов, 300, 400 минг рубл маош таклиф қилмоқда, лекин шунда ҳан военкоматлар тўлиб тошаётгани йўқ.

Лекин Ким Чен Ин буйруғи билан ўзга юртда урушаётган корейс йигитлар жонини аямай миналанган майдон бўйлаб штурмга ўтмоқда. Даҳшат, шундайми? Уларни қандай руҳлантиришганини билмаймиз. Балки товариш Ким улар Aмерикага қарши урушаётганини айтгандир, бундай вариантни бемалол тахмин қилса бўлади.

Ҳа, ўртоқлар урушда мотивация жуда кўп нарсани ҳал қилади. Сизда иштиёқ бўлмаса урушолмайсиз. Мотивация эса кимда бўлишини биласиз...

Ўткир Жалолхонов тайёрлади

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг