АҚШ 2028 йилда мамонтларни қайта дунёга келтирмоқчи

АҚШда 2028 йилга бориб жунли мамонтларни қайта тирилтириш режалаштирилмоқда. Мамонтларни қайта ҳаётга қайтариш учун абадий музликларда сақланиб қолган ДНКдан фойдаланиш режаси бор.
Colossal Biosciences биотехнология компанияси ушбу мақсадга эришиш учун 200 миллион долларлик сармоя жалб қилгани ҳақида Bloomberg хабар берди. Мамонт боласини дунёга келтириш учун суррогат она сифатида филдан фойдаланиш режалаштирилган. Компания маълумотларига кўра, туғилган мамонтча доимий назоратда бўлиб, кенг кўламли биохавфсиз қўриқхонада яшаши таъминланади.
Шу билан бирга, олимлар орасида мамонтларни тирилтириш ғоясига шубҳа билан қараганлар ҳам бор. Улар ҳозирги ўзгарган иқлим шароитида мамонтлар қанчалик мослаша олиши ҳақида савол қўймоқда. Қолаверса, Осиё фили ҳужайралари асосида яратилган мамонт ҳақиқий мамонт бўладими, деган баҳслар ҳам мавжуд.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Colossal Biosciences биотехнология компанияси ушбу мақсадга эришиш учун 200 миллион долларлик сармоя жалб қилгани ҳақида Bloomberg хабар берди. Мамонт боласини дунёга келтириш учун суррогат она сифатида филдан фойдаланиш режалаштирилган. Компания маълумотларига кўра, туғилган мамонтча доимий назоратда бўлиб, кенг кўламли биохавфсиз қўриқхонада яшаши таъминланади.
Шу билан бирга, олимлар орасида мамонтларни тирилтириш ғоясига шубҳа билан қараганлар ҳам бор. Улар ҳозирги ўзгарган иқлим шароитида мамонтлар қанчалик мослаша олиши ҳақида савол қўймоқда. Қолаверса, Осиё фили ҳужайралари асосида яратилган мамонт ҳақиқий мамонт бўладими, деган баҳслар ҳам мавжуд.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…