16:46 / 18.01.2025
183

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаган мактаб ўқувчиларида қандай ўзгаришлар содир бўлди?

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаган мактаб ўқувчиларида қандай ўзгаришлар содир бўлди?
Лондоннинг Ньюхем шаҳридаги Cumberland Community School номли ўрта мактаб ўқувчиларида ажойиб тадқиқот ўтказилди. Болалар маълум муддатга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатгач, уларнинг ўқишдаги баҳолари ва ютуқларда ўса бошлади, деб ёзади Hi-tech.mail.ru.

Фото: Freepik
2023 йилда GCSE (General Certificate of Secondary Education — ўрта мактаб битирув имтиҳонлари)га тайёргарлик кўраётганда ўқувчилар TikTok, Snapchat ва Instagram каби ижтимоий тармоқларни ўчириб ташлашди, баъзи ўқувчилар ҳатто смартфонлардан бутунлай воз кечишди. Ушбу метод шунчалик муваффақиятли бўлдики, мактаб кейинги ўқув йилида ҳам тажрибани такрорлаб, янада яхши натижаларга эришди.

Смартфон ва ижтимоий тармоқларсиз ўқув дастури жорий этилгандан бери ўқувчиларнинг умумий рейтинги ва умумий баҳолари бир баллга ошди. Натижада мазкур мактаб Буюк Британиядаги энг яхши таълим ташкилотларидан бирига айланди.

Бугунги кунда GCSE имтиҳонларини топшираётган ўқувчиларининг 62 фоизи инглиз тили ва математика фанлари бўйича камида 5 балл олмоқда, бу мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан 16 фоизга юқоридир.

Тадқиқотдан маълум бўлдики, болалар диққатини чалғитадиган барча нарсалар чекланганда уларнинг ўқишга бўлган қизиқиши оша бошлайди”, деди мактаб директори Эҳлас Раҳмон.

Имтиҳон пайтида ижтимоий тармоқлардан воз кечган Cumberland Community School ўқувчилари
Фото: Daily Mail

Маълумотларига кўра, Буюк Британиядаги 11 ёшли болаларнинг 90 фоизи ҳозирда шахсий смартфонига эга ва уларнинг 99 фоизи интернетда кўп вақт ўтказади. Ижтимоий тармоқлардан ҳаддан ортиқ фойдаланиш эса ёшларда руҳий саломатлик ва ўқишдаги рейтингнинг пастлиги билан узвий боғлиқ.

Беш йил аввал мактабимиз ўқув рейтинги жуда паст эди. Ҳозирда мактабимиз натижалари билан фахрланамиз ва бизда ўтказилган тажриба бошқа таълим муассасаларини илҳомлантиради, деб умид қиламиз”, деди мактаб директори Эҳлас Раҳмон.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг