Фото: Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонасиТуркияда ўзбекистонликларни фоҳишалик учун сотиб юборган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Истанбул шаҳридаги Бош консулхона хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, ИИВ томонидан қидирувда бўлган Ў.С. Тошкент шаҳрига депортация қилинган.
1990 йилда туғилган мазкур аёл чет элда қонунга хилоф равишда Ўзбекистон фуқароларининг ҳужжатларини олиб қўйган ва шаҳвоний мақсадларда сотиб юборган.
“Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд ички ишлар органларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралади”, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар