21:28 / 20.01.2025
155

Путин Трампни табриклаб, «Украина можароси» бўйича диалогга тайёрлигини маълум қилди

Путин Трампни табриклаб, «Украина можароси» бўйича диалогга тайёрлигини маълум қилди
Россия президенти Владимир Путин РФ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари билан йиғилиш ўтказди. Кремл матбуот хизмати эълон қилган икки дақиқали видеолавҳада Путин Доналд Трампни АҚШ президентлиги лавозимига киришиши билан табриклаган ва Москва Украинадаги уруш масаласида Вашингтон билан диалогга тайёр эканини билдирган.

«Биз АҚШнинг қайта сайланган президенти ва унинг жамоасини Россия билан узилган алоқаларни тиклаш ҳақидаги баёнотларини кўрмоқдамиз... Шунингдек, учинчи жаҳон урушига йўл қўймаслик учун барча ишни қилиш зарурати тўғрисидаги баёнотларни ҳам эшитяпмиз. Шубҳасиз, биз бу каби муносабатни олқишлаймиз ва АҚШнинг сайланган президентини лавозимга киришиши билан табриклаймиз», — дейди Путин.

Унинг сўзларига кўра, Москва ҳеч қачон Вашингтон билан мулоқотдан, жумладан, «Украина можароси» бўйича мулоқотдан бош тортмаган. Путиннинг ҳисоблашича, Россия ва АҚШ ўртасидаги диалог «тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурмат асосида» қурилиши керак.

«Биз, шунингдек, янги администрация билан Украина можароси бўйича диалогга очиқмиз. Энг муҳими — биз бир неча бор гапирган инқирознинг бирламчи сабабларини бартараф этиш. Келишувнинг мақсади қисқа муддатли сулҳ эмас, балки минтақада яшовчи барча одамлар, барча халқларнинг қонуний манфаатларини ҳурмат қилишга асосланган узоқ муддатли тинчликка эришиш бўлиши керак», — дея таъкидлаган Путин.

19 январь куни CNN Доналд Трамп ўз ёрдамчиларига АҚШ президентлиги лавозимига киришганидан кейин бир неча кун ичида Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотни ташкил этишни буюрганини маълум қилган эди. Телеканал манбаларининг айтишича, «мулоқотнинг мақсади — Украина урушига барҳам бериш учун яқин ойларда ўзаро учрашув ўтказишни муҳокама қилишдир».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг