Вашингтонда бутун дунёга таъсир қиладиган воқеа содир бўлди, Доналд Трамп расман АҚШ президенти лавозимига киришди. Маҳаллий вақт билан соат 12:00 атрофида Трампнинг инаугурация маросими бошланди ва расман Оқ уй раҳбарлиги Жо Байдендан Трампга ўтди.
«Мен Доналд Жон Трамп АҚШ президенти вазифасини виждонан бажаришга, Қўшма Штатлар конституциясини қўллаш, асраш, ҳимоя қилишга тантанали қасамёд қиламан. Бу йўлда Худо менга ёр бўлсин», деб америкалик солиқ тўловчилар олдида онт ичди Доналд Трамп. Бу вақтда АҚШнинг 47-президенти қўлларини анъанага кўра Инжилга қўйиб турди. Насронийлар муқаддас китоби эса бу гал ҳам Трампнинг хотини Меланя ушлаб турди.
Видеони кўрган бўлсангиз, Меланянинг қўлида иккита китоб бор эди. Улардан бири Трампнинг шахсий кутубхонасида сақланадиган, унга онаси 1955 йилда совға қилган Илнжил. Иккинчиси эса Авраам Линколн 1861 йилда фойдаланган Инжил. Уни Америкада Линколн Инжили дейишади.
Маросим Капитолийнинг ичкарисида ўтказилди. Одатда инаугурация маросими бу тарихий бино ташқарисида ўтказиларди, лекин бу гал ҳаво совуқлиги учун уни Капитолий ичига кўчиришди. Маросимда АҚШдаги барча тирик собиқ президентлар Билл Клинтон, Барак Обама, кичик Жорж Буш ва Жо Байден қатнашди. Умумий ҳисобда Капитолийда 200 минг атрофида одам йиғилди.
Трамп қасамёд қабул қилганидан кейин расман АҚШ президентига айланди ва илк баёнотини ҳали саҳнадан тушмай берди. У АҚШнинг жанубий чегараларида фавқулодда ҳолат эълон қилди ва ноқонуний мигрантлар мамлакатни кесиб ўтишига ортиқ йўл қўйилмаслигини айтди. «Ҳамма ноқонуний мигрантлар келган жойига қайтарилади», деди Трамп. Янги президент АҚШ миллий гвардиясини ноқонуний мигрантлар кириб келишига қарши туриш учун жанубий чегараларга юборишини айтди.
Трамп наркотик савдоси билан шуғулланадиган картелларни террорчилик ташкилоти деб эълон қилишини эълон қилди. Шунингдек, АҚШ расман доирада фақат икки жинсни – эркак ва аёл жинсини тан олишини маълум қилди.
Трампнинг инаугурациягача бўлган бошқа давлатларни қўшиб олиш гаплари шунчаки гап эмаскан, чунки республикачи президентликка киришган илк дақиқаларидаёқ бу гапини такрорлади. «Байроғимиз янги ва ажойиб ҳоризонтларда ҳилпирайди, фазогирларимиз эса АҚШ байроғини Марсга ўрнатишади», деди Трамп. Президент бу гапни айтганда Илон Маск хурсандчиликдан сакраб юборди.
Оқ уй сайтида ҳам Трампнинг сўзлари байдо бўлди. «Америка қайтди. Президентлик лавозимимдаги ҳар бир кунда охирги нафасим қолгунча сиз учун курашаман. Америка фарзандларимиз фахрланадиган даражада кучли бўлмагунча чарчамайман. Ишонинг, Америка учун чинакам олдин аср бошланди», деган Трамп Оқ уй эълон қилган чиқишда.
Байден нималар қилди?
Инаугурация маросимида эндиликда собиқ президент Жо Байденнинг ҳаракатлари эътиборни тортди. Билсангиз, Доналд Трамп Байденга сайловда ютқазиб қўйгач унинг инаугурация маросимида қатнашмаганди. Тўғри, демократларда бунақа одат йўқ, лекин Байден Трампнинг инаугурация маросимида фавқулодда хурсанд ўтирди. Байден уни бир дебатнинг ўзида мағлуб этган рақиби мардларча Оқ уй эшиклари олдида кутиб олди ва Овал кабинет раҳбарлигини унга топширди. Уйингизга хуш келибсиз, президент Трамп деб ҳам қўйди.
Кейин Трамп қасамёд қабул қилаётган вақтда ҳам Байден роҳибнинг ёнида турди. Ҳатто рақибининг қизига илтифот кўрсатиб, унга жой ҳам бўшатиб берди. Хуллас, Байден худди ўз партиядоши сайловда ютгандек яхши кайфиятда эди. Аслида шундай бўлиши ҳам керак аслида. Байден ярим асрдан ортиқ сиёсат билан шуғулланган одам сифатида бундай сиёсий жентелменликни ўрнига қўйиши табиий.
Шунақа гаплар. Хуллас, яна Трампнинг даври қайтди, ўртоқлар. Энди тез-тез у ҳақда виделар қилиб турамиз. Сиздан эса видеоларимизга лике босиб, фикрингизда изоҳларда қолдиришингизни сўраймиз.
Ўткир Жалолхонов тайёрлади
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар