11:22 / 22.01.2025
47

Трамп инаугурациясидан кейин Путин ва Си ўзаро ҳамкорликни тасдиқлади

Трамп инаугурациясидан кейин Путин ва Си ўзаро ҳамкорликни тасдиқлади
АҚШ президенти Доналд Трамп инаугурациясининг эртасига Хитой ва Россия етакчилари Си Жинпинг ва Владимир Путин яқин ҳамкорликни яна бир бор тасдиқладилар. 21 январ, сешанба куни бўлиб ўтган видеомулоқот чоғида Путин Россия-Хитой ҳамкорлигининг халқаро муносабатлардаги «муҳим, барқарорлаштирувчи роли» ҳақида гапирди, деб хабар берди Хитой давлат телеканали CCTV.

Москва ва Пекин ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Телеканал маълумотларига кўра, Россия президенти хитойлик ҳамкасбини «ишончли ҳамкор» деб таърифлаган. Бундан ташқари, Путин ташқи босимга қарамай, «дўстлик, ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлаш асосида» ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилди.

Ўз навбатида, Хитой раҳбари Путинни ўзининг «энг яхши дўсти» деб атаган ва Москва билан муносабатларда жорий йилда эришилиши керак бўлган «янги чўққилар» ҳақида гапирган. «Томонлар стратегик мувофиқлаштиришни янада чуқурлаштириши, бир-бирини қатъий қўллаб-қувватлаши ва ҳар икки давлатнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши керак», деди Си.

Кремл матбуот хизмати мулоқот бошланиши акс этган видеони эълон қилди. Унда Путин Си Жинпингни олқишлайди ва «ўтган даврдаги иш натижаларини сарҳисоб қилиш ҳамда Россия-Хитой кенг қамровли шериклик ва стратегик ҳамкорликни ривожлантириш бўйича янги режаларни белгилаш» зарурлиги ҳақида гапиради. Бундан ташқари, у икки давлатнинг «йирик мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар қандай бўлиши кераклиги борасидаги қарашлари мос келишини» қайд этади. Суҳбатнинг ўзига хос мазмуни ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг