14:18 / 22.01.2025
0

Исроил Украинага Россияда ишлаб чиқарилган қуролларни таклиф қилди

Исроил Украинага Россияда ишлаб чиқарилган қуролларни таклиф қилди
Исроил ҳукумати Ливан ёки бошқа мамлакатлар ва минтақаларда Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) томонидан қўлга олинган Россияда ишлаб чиқарилган қуролларни Украинага топширишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда 21 январ, сешанба куни Украинанинг Тел-Авивдаги элчихонаси ўзининг Facebookʼдаги саҳифасида Украинанинг Исроилдаги элчиси Евгений Корнийчук ва Исроил ташқи ишлар вазири ўринбосари Шаррен Хаскел ўртасидаги учрашувдан сўнг маълум қилди.

Фото: Amir Cohen/REUTERS
«Ушбу ташаббус ҳар икки давлат дуч келаётган умумий таҳдидларни тан олиш йўлидаги муҳим қадамдир. Украина томони бу масала ижобий ҳал этилишига умид билдирди», деб ёзади дипломатик миссия.

Украина ва Исроил учун умумий чақириқлар

Бундан ташқари, учрашувда «икки давлат учун мавжуд умумий чақириқлар, хусусан, Украина ва Исроил миллий хавфсизлигига таҳдид соладиган Эрон ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик» муҳокама қилинди.

Кун тартибига, шунингдек, олий ва юқори даражадаги икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, шунингдек, иқтисодий, консуллик ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари ҳам киритилган, дейилади Украина элчихонаси баёнотида.

Аввалроқ Евгений Корнийчук Россия ҳужумидан ҳимояланаётган Украина Ливан ва Ғазо секторида Исроил армияси томонидан қўлга олинган Россияда ишлаб чиқарилган қуролларни олишга умид қилаётганини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг