16:49 / 22.01.2025
145

АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида нима деди?

АҚШнинг янги давлат котиби Украинадаги сулҳ ҳақида нима деди?
Доналд Трампнинг инаугурациясидан бир неча соат ўтиб АҚШ Конгресс янги давлат котиби лавозимига Марко Рубионинг номзодини тасдиқлади. Овоз бериш жараёни якунланиши биланоқ Рубио Россия-Украина уруши борасида баёнот берди.

Рубио АҚШ «уруш якунланишини хоҳлаётгани», аммо ҳозирча бу қачон рўй бериши номаълум эканини айтган. «Мен муҳлат белгилай олмайман. Аммо айтишим мумкинки, икки мамлакат ўртасидаги можарони тўхтатаётганингизда, улардан ҳеч бири максимал мақсадларига эриша олмайди. Ҳар бир томон нимадандир воз кечишига тўғри келади», — дея Рубионинг сўзларини келтирган CNN.

Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA
Рубио Россия ва Украина айнан нималардан воз кечиши кераклиги борасида аниқ гапирмаган. Шу билан бирга, у бу урушда айнан РФ агрессор ҳисобланишини қайд этган.

«Музокаралар ҳақида гап кетганда, олдинга чиқиб кетмаймиз. Ҳозирги босқичда музокаралар оммавий форумларда эмас, балки дипломатик йўллар билан ўтказилгани маъқулроқ», — деган АҚШнинг янги давлат котиби.

Сулҳ қачон бошланиши мумкинлиги тўғрисидаги саволга жавоб бераркан, Рубио бунга эришиш Трамп учун муҳим ҳисобланиши, Украинадаги урушни тугатиш расмий сиёсатга айланганини таъкидлади.

«Президент берган ваъда – бу биз учун устувор вазифа. Украинадаги уруш тугатилиши керак – бу АҚШнинг расмий сиёсати», деди Рубио. Уруш Россия томонидан бошланганини қайд этган Рубио, уни ҳозирда тўхтовсиз давом этаётган, қонли ва вайронкор тўқнашув сифатида баҳолади.

«Украина энг катта тўловни тўлаяпти: энергетик инфратузилмаси вайрон бўлди, миллионлаб фуқаролари ватанини тарк этиб, бошқа давлатларда яшашга мажбур. Бу уруш барча учун оғир, аммо Украина энг катта зиён кўряпти», — деди у.

Рубио АҚШнинг асосий мақсади урушнинг қайта бошланмаслиги учун тўлиқ ва узоқ муддатли тинчликка эришиш эканлигини таъкидлади.

«Биз дунёдаги муҳим муаммоларни ҳал қилишга қаратилган кўплаб вазифаларга эгамиз. Аммо Доналд Трампнинг қайта сайланиши бизнинг тинчлик йўлидаги ҳаракатларга умид бағишлайди. Урушларни тугатиш ва дунёда тинчлик ўрнатиш учун фаолият юритамиз», — деди Рубио.

Аввалроқ CNN ўз манбасига таяниб, Трампнинг ёндашуви, лавозимини тарк этган президент Жо Байденнинг ёндашувидан фарқли ўлароқ, урушни тўхтатиш учун РФ президенти Владимир Путин билан тўғридан тўғри ҳамкорлик қилиш ҳақида эканини ёзганди.

Инаугурациядан кейин Трамп журналистларга Путин билан ўзаро мулоқоти «жуда тез фурсатларда бўлиши мумкинлиги»ни айтди. РФ президенти ҳам 20 январ куни Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Москва АҚШ янги маъмуриятининг Россия билан тўғридан тўғри алоқани тиклаш ниятини олқишлашини айтди. Аммо унинг матбуот котиби Дмитрий Песков 21 январ куни Трамп жамоаси ҳозирча Кремл билан алоқага чиқмаганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг