Фото: avrussia.ru
Франция тергов судялари Суриянинг ҳокимиятдан ағдарилган етакчиси Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берди. У ҳарбий жиноятларга шерикликда, хусусан, фуқароларга қасддан ҳужум қилишга алоқадорликда гумон қилинмоқда, деб ёзади Reuters.
Мандат 2017 йил 7 июн куни Суриядаги бомбардимон оқибатида ҳалок бўлган Салоҳ Абу Набурга нисбатан олиб борилган тергов иши доирасида берилган. Француз суд органларининг ҳисоблашича, Асад ушбу ҳужумни амалга ошириш буйруғини берган ва ҳужум учун керакли воситаларни тақдим этган.
Таъкидланишича, бу Сурия собиқ президентини ҳибсга олиш учун Франция судялари томонидан берилган иккинчи ордер ҳисобланади. 2023 йил ноябрда ҳам франциялик судялар Асадни инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятларга алоқадорликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини берган. Бу 2013 йил августда Дума ва Шарқий Ғута ҳудудларидаги кимёвий ҳужумлардан кейин содир бўлган — ҳужум оқибатида мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган эди.
Асаднинг ўзи 2011 йилда бошланган фуқаролар урушида рақибларига қарши кимёвий қурол қўллаганини рад этган.
Эслатиб ўтамиз, 8 декабр куни Сурияда ҳокимият тепасига «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» гуруҳи келди. 10 декабр куни Муҳаммад ал-Башир ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинланганини эълон қилди. Башар Асад эса мамлакатдан Россияга қочиб кетди. РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Асад оиласига бошпана бериш қарорини шахсан Путиннинг ўзи қабул қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар