Республикачига иккинчи марта суиқасд қилиш ҳаракати 15 сентябрь куни Флорида штатидаги голф клуби яқинида содир бўлди. Махфий хизмат ходимлари буталар орасида яширинган 58 ёшли Райан Раутга қарата ўт очган. Воқеа жойидан автомобилда қочиб кетмоқчи бўлган эркак ушланган. Ҳодиса жойида нишонли АК-47 автомати, иккита рюкзак ва GoPro камераси топилган. Раут қотилликка тайёргарлик кўришда айбланган.
Фото: Reuters
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўзининг шахсий тансоқчиси Шон Карранни Махфий хизмати директори лавозимига тайинлади. Бу ҳақда у Truth Social платформасида ёзди.
Карран ўзини сояда тутишга ҳаракат қилади, лекин уни кўпинча Трамп билан бирга суратга олишади. Тансоқчи 2024 йил 13 июль куни Пенсилваниядаги сайловолди митингида Трампга суиқасд уюштирилганида уни ўқдан ҳимоя қилганди. Ўшанда тадбир иштирокчиларидан бири ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳатланган.
У ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, менинг ҳаётимни қотилнинг ўқидан қутқариб қолиш учун жасорат кўрсатди. Ишончим комилки, Шон Америка Қўшма Штатлари Махфий хизматини ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ қилади, деди Трамп.
“Трампга ишончли одам керак эди ва улар Пенсилваниядан сўнг, шубҳасиз, ўзаро алоқа ўрнатишган”, деди Жорж Буш ва Барак Обама президентликлари даврида Махфий хизматнинг собиқ агенти бўлган Билл Гейж.
АҚШ президентига кўра, Шон 23 йиллик ҳуқуқни муҳофаза қилиш тажрибасига эга бўлиб, 2001 йилда Махфий хизматдаги фаолиятини Ньюарк дала бўлимида махсус агент сифатида бошлаган. У ерда округ учун ҳимоя, разведка, тергов, ходимларни ёллаш ва логистик ёрдам кўрсатиш вазифаларини бажарган.
Менинг биринчи муддатим давомида Шон Президентни ҳимоя қилиш бўлимининг ёрдамчи махсус агенти лавозимида ишлаган. У бир нечта ҳимоя қилинадиган шахсларни бевосита назорат қилиш ва уларга масъул бўлиш, шунингдек, менинг қароргоҳларим учун хавфсизлик режаларини такомиллаштириш вазифаларини бажарган, деди Трамп.
Дональд Трамп сайлов кампанияси давомида иккита суиқасдга уринишга дуч келди
13 июль куни Пенсилваниядаги митингда сиёсатчи қулоғидан яраланди, тадбир иштирокчиларидан бири ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳатланди. Жиноятда гумон қилинаётган 20 ёшли Томас
Круксни Махфий хизмат йўқ қилди.
Фото: Reuters