00:27 / 24.01.2025
0

Трамп Украинадаги урушни тугатиш учун нима қилиш кераклигини айтди

Трамп Украинадаги урушни тугатиш учун нима қилиш кераклигини айтди
АҚШ президенти Доналд Трамп Украинадаги урушни тугатиш учун нефт нархини пасайтиришга ҳаракат қилишини айтди.

Мен Саудия Арабистони ва ОПEКдан нефт нархини туширишни сўрайман. Уни тушириш керак! — деди Трамп Давосдаги иқтисодий форумда. - Агар нефт нархи пасайса, Россия ва Украина ўртасидаги уруш дарҳол тугайди! Нарх ҳозир бу урушни давом эттириш учун етарлича юқори. Биз нефт нархини туширишимиз керак, бу урушни тугатишимиз керак”.

Ғарб санкциялари жорий қилинганига қарамай, Россия ўз энергия ресурсларини турли давлатларга, жумладан, Ҳиндистон ва Хитойга сотишдан сезиларли даромад олишда давом этмоқда.

Ҳозирда нефт нархи бир баррел учун 80 доллар атрофида.

Трампнинг мазкур гапларидан кейин биржада Brent нефтининг нархи 78 долларгача пасайди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг