Фото: AP
Тайван ҳукумати 120 мингта яшил игуанани йўқ қилишни режалаштирмоқда, деб хабар беради орол Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Қайд этилишича, Тайванда табиий душманлари бўлмаган ушбу калтакесаклар қишлоқ хўжалигига жиддий зарар етказмоқда.
«Кўпчилик уларни қанчалик катта бўлиб кетиши ва узоқ яшашини билмаган ҳолда, ёқимтой кичик уй ҳайвони дея сотиб олган. Шу боисдан улар ёввойи табиатга қўйиб юборилган ва игуаналар Тайван муҳитига мослашиб кетган… Бу эса уларга катта тезликда кўпайиш имконини берди, натижада, уларни йўқ қилиб, табиат мувозанатини тўғрилашга мажбурмиз”, — дейди Пиндун уезди қишлоқ хўжалиги департаменти вакили Ли Чи-Я.
Орол ҳукумати жамоатчиликка игуаналар инини қидиришни сўраб мурожаат қилган. Судралиб юрувчиларни балиқ тутишда фойдаланиладиган найзалар ёрдамида ўлдириш тавсия этилади. Ўтган йили махсус йиғилган жамоалар 70 мингга яқин игуанани ўлдирган. Ҳукумат ўлдирилган ҳар бир калтакесак учун 15 доллардан тўлайди.
Тайван Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги маълумотларига кўра, оролнинг жанубий ва марказий ҳудудларида 200 мингга яқин шу каби рептилиялар яшайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар