22:54 / 25.01.2025
144

Россия қурилиш компанияси ўзбекистонлик мигрантлар учун ўқув курслари ташкил этмоқчи

Россия қурилиш компанияси ўзбекистонлик мигрантлар учун ўқув курслари ташкил этмоқчи
Ўзбекистон Бош консуллигида Свердловск вилоятининг “ЭНКО” қурилиш компанияси вакили билан учрашув бўлиб ўтди.
© “Дунё” ахборот агентлиги

Россия қурилиш компанияси мигрантлар учун махсус қурилиш техникаларини бошқариш бўйича қисқа ўқув курсларини ташкил этиш таклифини билдирди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Ўзбекистон Бош консулхонасида Свердловск вилоятидаги "ЕНКО" қурилиш корхонаси вакили Андрей Костарев билан учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар аввалида Россия томонига Ўзбекистон президентининг "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берилди.

Мазкур қарорда белгиланган муҳим вазифаларни бажариш бўйича Бош консулхона томонидан тизимли тадбирлар амалга оширилаётгани, хорижий, шу жумладан Россиянинг салоҳиятли иш берувчилари билан ҳамкорлик йўлга қўйилаётгани билдирилди.

Андрей Костарев ташкилотнинг иш режалари, 2028 йилгача бўлган даврда объектларнинг қурилиш режалари ишлаб чиқилгани ва 1500 га яқин иш ўрни яратилишини маълум қилди. Унинг айтишича, ҳозирги кунда 200 нафар малакали қурувчилар бандлигини таъминлаш имконияти бор.

"ЕНКО" вакили, шунингдек, рус тилини ўргатиш ва махсус қурилиш техникаларини бошқариш бўйича ўқув курсларни яратишни таклиф қилди ва ушбу дастурларни икки мамлакат ҳудудида амалга ошириш учун сармоя киритишга тайёрлигини таъкидлади.

Томонлар ишчи кучини жалб этиш учун танловлар ўтказиш, уларнинг яшаш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсат берувчи ҳужжатни расмийлаштириш ва мигрантларни иш жойига олиб келиш масалалари хусусида фикр алмашди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг