23:31 / 25.01.2025
629

Россияда никоҳ асосида яшаш учун рухсатнома олиш талаби ўзгарди

Россияда никоҳ асосида яшаш учун рухсатнома олиш талаби ўзгарди
Фото: pasporta.org
Россияда 25 январдан бошлаб сохта никоҳларга қарши курашишга қаратилган янги қонун кучга кирди. Унга кўра, хорижликлар Россия фуқароси билан соддалаштирилган тартибда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олиш учун энди камида уч йил давомида никоҳда яшашлари талаб қилинади. Агар никоҳ бекор қилинса ёки суд томонидан сохта деб топилса, берилган ВНЖ ҳам автоматик равишда бекор қилинади.

Шунингдек, Россияда доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлиш ёки Россия фуқаролигига эга боласи бор чет элликларга ВНЖ фақат суд уларнинг биргаликда яшашини тасдиқлаганда берилади. Агар чет эл фуқароси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинса ёки оталик бекор қилинса, уларнинг яшаш учун рухсатномаси ҳам амалдан чиқарилади.

2023 йилда вақтинчалик яшаш учун рухсатномаларнинг 40% атрофидаги қисми Россия фуқароси билан никоҳга асосланган ҳолда берилган, яшаш учун рухсатномаларнинг 50% эса Россия фуқаролигига эга болалар мавжудлиги сабабли берилган. Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ушбу қарорларнинг катта қисми сохта никоҳлар ёки сохта оталик ҳолатлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг