18:45 / 26.01.2025
647

Дональд Трамп Ғазо аҳолисини араб давлатларига кўчирмоқчи бўлаяпти

Дональд Трамп Ғазо аҳолисини араб давлатларига кўчирмоқчи бўлаяпти
АҚШ президенти Доналд Трамп Миср, Иордания ва бошқа араб давлатларидан Ғазо секторидан келган фаластинлик қочқинларни кўпроқ қабул қилишини хоҳлаганини билдирди, деб хабар берди DW.

Трамп Иордания қироли Абдулла II билан бўлиб ўтган суҳбатида шундай деган: «Мен унга кўпроқ одамни қабул қилишингиздан хурсанд бўлишимни айтдим, чунки ҳозир Ғазо секторини кўрганимда, бу ҳақиқий тартибсизлик, аслида хаос. Мен у одамларни қабул қилишини хоҳлайман».

Шунингдек, Трамп Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий билан бу борада мулоқот қилишни режалаштирмоқда. «Мен у одамларни қабул қилишини истардим. Миср уларни қабул қилиши керак. Гап 1,5 миллион киши ҳақида кетяпти. Биз шунчаки тартиб ўрнатишимиз ва «Хар доим, энди ҳаммаси тугади», деб айтишмиз керак», деб таъкидлади у.

АҚШ президенти Иордания қиролини фаластинлик қочқинларни қабул қилгани учун олқишлади, лекин Миср ҳукумати Ғазо қочқинларини қабул қилишдан бош тортиб келмоқда.

Урушдан олдин Ғазо секторининг аҳолиси 2,4 миллион кишини ташкил этган, уларнинг кўпчилик қисми можаро туфайли ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг