13:40 / 27.01.2025
451

Дональд Трамп баҳорда Украинадаги урушни якунламоқчи

Дональд Трамп баҳорда Украинадаги урушни якунламоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп жорий йилнинг баҳорида Украинадаги урушни якунламоқчи. Бу ҳақда The Independent хабар берди.

Коллаж: BBC
Манбаларга кўра, Трамп Украинани қўллаб-қувватлашдан воз кечиши ва мамлакат учун оғриқли муросага бориши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар ўринсиз.

"Украинадан хавотирда бўлганлар инаугурацияда Арахамия (“Халқ хизматчиси” фракцияси раҳбари Давид Арахамия ) иштирок этганига эътибор бериши керак. Бу жуда муҳим қадам бўлиб, Дональд Трампнинг ушбу жараён охирида Украина билан яхши келишувни таъминлаш ниятини кўрсатади. Бу асабларни тинчлантириши керак", деди аноним манбалардан бири.

Трамп Украинадаги урушни ҳал қилиш масаласига жиддий ёндашмоқда. Оқ уй раҳбари Украина президенти Владимир Зеленский билан яқин орада учрашиши кутилмоқда.

"Зеленский инаугурацияга ўзи боришни иложи йўқ деб ҳисоблади, лекин у ўзининг иккинчи одамини (Арахамия) юборди, у жуда ҳурмат билан муносабатда бўлди", деб тушунтирди манба.

Арахамия Украина расмий делегацияси АҚШ президенти билан февраль ойида учрашиши мумкинлигини айтди.

У ҳозирда Трамп икки давлат ўртасидаги урушни тугатиш учун “икки томонлама ўйин” ўтказаётганига эътибор қаратди. Хусусан, Россия президенти Владимир Путин можаро тугамагунча АҚШ Киевни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрлиги ҳақида огоҳлантирилган. Шу билан бирга, АҚШ президенти Зеленский ҳам “фаришта” эмаслигини айтган.

"Бундай ёндашув Трамп маъмуриятидаги уруш ва Украина қандай қўллаб-қувватлашга лойиқлиги бўйича келишмовчиликларни акс эттиради", дея таъкидлади журналистлар. Шунга қарамай, АҚШ президенти урушни баҳорда якунлаш ниятида эканини очиқ айтди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг