Америка халқи АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг бошқа давлатларга ёрдамни тўхтатиш ҳақидаги қарорини олқишламоқда. Бу ҳақда АҚШ Конгресси аъзоси Маржори Тейлор Грин Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Президент Трамп ва бизнинг янги давлат котибимиз Марко Рубио Украина ва бошқа мамлакатларга барча хорижий ёрдамни тўхтатди. Давлат департаменти шокда, аммо Америка халқи ундай эмас, биз нишонламоқдамиз”, — деб ёзади у.
Дональд Трамп ўз лавозимига киришганч, 90 кунга деярли барча хорижий ёрдам дастурларини, жумладан, Киевни молиялаштиришни дарҳол тўхтатилгани эълон қилинган эди. Бироқ Исроил ва Мисрга ёрдам бериш тўхтатилмаган.
Бундан ташқари, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳам Украинадаги лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатиш бўйича кўрсатма олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар