11:55 / 29.01.2025
143

Россия ҳукумати 2024 йилда рекорд даражадаги веб-сайтларни блоклади

Россия ҳукумати 2024 йилда рекорд даражадаги веб-сайтларни блоклади
"Верстка" маълумотларига кўра, Россия ҳукумати 2024 йилда рекорд даражадаги веб-сайтларга киришни чеклаган. Жами 523 мингга яқин сайт блокланди, улардан 106 мингга яқини кейинчалик блокдан чиқарилди, 417 мингдан ортиқ ресурслар эса шу кунгача блокда, бу 2012 йилдан бери кузатилган бутун давр учун энг юқори кўрсаткичдир, деб ёзади нашр 28 январ куни "Роскомсвобода" реестрига таяниб.

Шундай қилиб, ўтган йили блокланган ресурсларнинг атиги 20 фоизга яқини яна блокдан чиқарилди. Блоклашларнинг умумий сони 2023 йилда янада кўпроқ бўлган, ўшанда 571 мингта сайтга кириш чекланган, 197 мингга яқини эса блокланган ҳолда қолган.

Федерал солиқ хизмати ва Роскомнадзор энг кўп блоклашни амалга оширди

Россия идоралари орасида Федерал солиқ хизмати (ФНС) 2024 йилда ресурсларни блоклаш бўйича қарорлар сонида етакчи бўлиб қолди. 2025 йил бошида у томонидан блокланган саҳифалар рўйхатига 142 минг ресурс киритилган.

Иккинчи ўринда 132 мингдан ортиқ веб-сайтларга киришни чеклаган Роскомнадзор. Ундан кейин «Номаълум давлат органи» тоифаси (62,1 минг сайт), кейин эса Москва шаҳар суди ва бошқа судлар (60,6 минг).

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг