08:33 / 30.01.2025
240

Трамп рекорд ўрнатди: 10 кунда 38 та фармон имзоланди

Трамп рекорд ўрнатди: 10 кунда 38 та фармон имзоланди
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп ўн кун ичида 38 та фармонни имзолади. У ушбу кўрсаткич билан Қўшма Штатларнинг замонавий тарихида барча президентлар орасида етакчи бўлди, деб хабар беради Axios.

Рейтингда иккинчи ва учинчи ўринларни АҚШнинг 46-президенти Жо Байден ҳамда 33-президент Ҳарри Трумэн эгаллади. Улар бошқарувининг дастлабки 100 кунида 40 дан ортиқ фармонга имзо чеккан.

Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида чиқиш қилган Трамп, сайловлардаги ғалабаси Америка учун "олтин аср" бошланишини англатишини таъкидлади. У, шунингдек, "сўл радикаллар сиёсати бекор қилиниши бўйича тезкор чоралар" кўрганини маълум қилди.

Трамп томонидан имзоланган дастлабки қонунлардан бири АҚШ жанубий чегаралари орқали ноқонуний мигрантларнинг киришини тўхтатиш ва уларни мамлакатдан чиқариб юборишга оид. Шунингдек, Трамп расмийларга АҚШда туғилган болаларга фуқаролик бермасликни буюрди.

Бундан ташқари, Трамп гендер сиёсатини ўзгартиришга оид фармонларни ҳам имзолади. Энди АҚШда фақат эркак ва аёл жинси расман тан олинади, шунингдек, давлат вояга етмаганларнинг жинсини ўзгартириш жараёнларини молиялаштиришни тўхтатади.

Шу билан бирга, президент Капитолийдаги тартибсизликларда айбланган 1,5 мингга яқин шахсни афв этди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг