ҲАМАС 2023 йил 7 октябрда Нахал-Оз ҳарбий базасидан гаровга олинган Исроил аскари Агам Бергерни озод қилди. У 482 кун давомида асирликда бўлган ва энди Ғазодаги Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакилларига топширилди.
Яна бир неча асирларнинг озод қилиниши кутилмоқда. Хусусан, 29 ёшли Арбел Яҳуд ва 80 ёшли Гади Моше Мозес озод қилиниши мумкин. Шунингдек, 7 октябрда гаровга олинган беш нафар Таиланд фуқароси ҳам озод этилиши эҳтимоли бор. Бу жараён Таиланд ҳукумати ва ҲАМАС ўртасидаги музокаралар натижаси сифатида баҳоланмоқда.
Асирлар алмашинуви доирасида Исроил 110 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилади, шу жумладан, 30 нафар вояга етмаган шахс ҳам қамоқдан чиқиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 25 январ куниги сўнгги маҳбуслар алмашинувида ҲАМАС Арбел Яҳудни озод эта олмаган. Бунинг жавобан Исроил ҳукумати ғазоликларнинг анклав шимолига қайтишига рухсат бермасликка қарор қилган эди. Кейинчалик ҲАМАС яқин кунларда Арбел Яҳудни озод қилишга ваъда берди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар