АҚШ президенти Дональд Трамп халқаро савдода долларга муқобил валюта яратишга урингани учун БРИКС мамлакатларига 100 фоиз бож жорий этиш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social тармоғида ёзди.
Фото: ГРОК
“Биз, чамаси душманона муносабатда бўлган бу мамлакатлардан БРИКСнинг янги валютасини яратмаслик ва қудратли АҚШ долларини алмаштириш учун бошқа ҳеч қандай валютани қўллаб-қувватламаслик мажбуриятини олишларини талаб қиламиз”, деди АҚШ президенти.
Божларни жорий этишдан ташқари, Трамп БРИКС мамлакатларининг товарлари учун Америка бозорини ёпиб қўйиш билан ҳам таҳдид қилди.
Яқинда у БРИКС мамлакатларига нисбатан савдо божларини жорий этиш билан таҳдид солганди. Ўшанда гап АҚШдаги БРИКС мамлакатлари корхоналари учун божлар ҳақида борганди.
Путиннинг долларга муносабати
Россия президенти Владимир Путин Қозондаги БРИКС саммитида доллар жаҳон молиясининг энг муҳим воситаси бўлиб қолаётганини тан олганди. Бироқ у Америка валютасидан сиёсий мақсадларга эришиш учун фойдаланишни “катта хато” деб атаган. Сиёсатчи АҚШ сўнгги 10 йил ичида доллар жаҳон валютаси бўлгани туфайли “ҳаводан” 12 триллион доллар олганини айтган.
"Экспертларимизнинг маълумотларига кўра, мен уларга тўлиқ ишонаман, доллар жаҳон валютаси бўлгани сабабли, Қўшма Штатлар сўнгги ўн йил давомида шунчаки, йўқдан 12 триллион доллар қўлга киритган", деган у.
Кремль раҳбар доллардан воз кечиш режалаштирилмаганини маълум қилган.
БРИКС 2006 йилда Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Бразилия томонидан ташкил этилган давлатлараро иттифоқ ҳисобланади. 2011 йилда унга Жанубий Африка Республикаси ҳам қўшилган. 2024 йил бошидан бошлаб Миср, Эфиопия, Эрон, БАА ва Саудия Арабистони ҳам БРИКСга қўшилди. Индонезия, Малайзия ва Таиланд БРИКСънинг ҳамкор давлатлари қаторига қўшилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар