22:16 / 31.01.2025
284

Трамп Украинани НАТОга кириш фикрини ўзгартирди

Трамп Украинани НАТОга кириш фикрини ўзгартирди
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп Украинага ёрдам бериш ва унинг НАТОга киришига қарши чиқди. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.

"Президент Трамп Украинага бошқа ёрдам юборишни истамайди, Америка қўшинлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади", деб ёзади WP.

Хабарда, шунингдек, АҚШ президенти Украинанинг НАТОга киришига қарши экани таъкидланган.

"Трампнинг фикрича, потенциал ўт очишни тўхтатишни назорат қилиш ва Украина ҳудудида хавфсизликни таъминлаш “Европанинг муаммоси” сифатида кўриб чиқилиши керак", деб ёзади нашр журналистлари.

Аввалроқ АҚШ давлат котиби Марко Рубио Трамп музокаралар орқали Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга интилишини маълум қилган эди. Рубионинг аниқлик киритишича, Киев ва Москва ўзаро ён беришга мажбур бўлади. Трамп, шунингдек, Россия ва Хитой етакчилари билан музокаралари тафсилотларини ошкор қилмай, улар муваффақиятли ўтаётганини таъкидлаган.

The Independent нашри АҚШ президенти жорий йилнинг баҳорида Украинадаги урушни якунламоқчи экани ҳақида ёзган эди. Манбалар Трамп Украинани қўллаб-қувватлашдан воз кечиши ва мамлакат учун оғриқли муросага бориши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар ўринсиз эканини айтган.

"Украинадан хавотирда бўлганлар инаугурацияда Арахамия (“Халқ хизматчиси” фракцияси раҳбари Давид Арахамия) иштирок этганига эътибор бериши керак. Бу жуда муҳим қадам бўлиб, Дональд Трампнинг ушбу жараён охирида Украина билан яхши келишувни таъминлаш ниятини кўрсатади. Бу асабларни тинчлантириши керак", деди аноним манбалардан бири.

Трамп Украинадаги урушни ҳал қилиш масаласига жиддий ёндашмоқда. Оқ уй раҳбари Украина президенти Владимир Зеленский билан яқин орада учрашиши кутилмоқда.

"Зеленский инаугурацияга ўзи боришни иложи йўқ деб ҳисоблади, лекин у ўзининг иккинчи одамини (Арахамия) юборди, у жуда ҳурмат билан муносабатда бўлди", деб тушунтирган манба.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг