Қуръонни ёққан шахсни ўлдирганликда гумон қилинган шахслар қўйиб юборилди

Швецияда Қуръонни ёқиш акцияси ташкилотчиси, асли ироқлик Салван Момика Стокгольм чеккасидаги уйида отиб ўлдирилган эди.
Шу иш бўйича гумон қилиниб қўлга олинган беш нафар шахс озодликка чиқарилди. Бу ҳақда 1 феврал куни мамлакат прокуратураси матбуот хизмати катта прокурор Расмус Оманга асосланиб хабар берди.
«Жиноятни содир этганлик бўйича гумонлар кучини йўқотди, бу одамларни ортиқ ушлаб туришга бошқа сабаб кўрмаяпман», — деди Расмус Оман. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг