1 феврал куни соат 18:00 атрофида Курск области Суджа шаҳрининг Ленин кўчаси 7-уй манзилида жойлашган собиқ интернат мактаби зарбага учради.
Интернат бўйлаб берилган зарба ҳақида биринчилардан бўлиб маҳаллий активист Владимир Синелников хабар берди, у «воқеа жойидаги манба»га асосланган. Унинг сўзларига кўра, Суджа райони аҳолиси, «асосан қариялар ва кексалар» сақланган интернат биносига зарба Москва вақти билан тахминан соат 17:54 да (у кейинроқ аниқлик киритиб, бошқа манбаларга кўра — бу бир соатча кейинроқ бўлганини хабар қилди) авиабомба келиб тушган. Яна бир маҳаллий активист, #ямысуджа флешмоби ташаббускори Любов Прилуцкая эса «Агентство» нашрига унда ҳам худди Синелниковники каби маълумотлар борлигини айтган.
Бу хабарлардан кўп вақт ўтмай Украина томонидан Украина қуролли кучларининг Суджадаги комендатураси раҳбари Алексей Дмитрашковский ва Украина ҚК бош штаби баёнотлар берди. Дмитрашковский Россия қўшини интернат биносига зарба йўллаши оқибатида 95 киши харобалар остида қоланини маълум қилган.
Фото: Видеодан кадр
Украина қуролли кучлари бош штабидан аниқлик киритишларича, зарба Россия авиацияси томонидан соат 17:54 да (Киевдаги қишки вақт Москвадагидан бир соат ортда) бошқарилувчи авиация бомбасини қўллаган ҳолда берилан. Ҳарбийлар тасдиқлашича, аниқ мақсадли зарба йўлланган, ҳужум вақтида бинода тинч аҳоли вакиллари бўлган ўнлаб кишилар жойлашганди, улар эвакуацияга тайёрланаётган ва Россия томони бу ерда «фақат тинч аҳоли вакиллари» бўлганидан хабардор эди.
Кейинроқ Украина ҚК бош штаби интернат бўйлаб зарба оқибатида тўрт киши ҳалок бўлганини хабар қилди. Яна 84 киши харобалар остидан чиқариб олинган, улардан тўрт нафари оғир аҳволда.
Украина президенти Володимир Зеленский ҳам интернат биноси бўйлаб зарба Россия авиабомбаси орқали йўлланганини айтди. «Мана Россия қандай уруш олиб боради — Суджа, Курск области, Россия ҳудуди, эвакуацияга тайёрланаётган тинч аҳоли вакиллари бўлган интернат мактаб. <…> Улар ўнлаб фуқаролари бўлган бинони вайрон қилишди», — дея ёзган Зеленский.
Россия мудофаа вазирлиги ҳужумдан бир неча соат ўтиб интернатга зарбани Украина қуролли кучлари берганини хабар қилди — ҳарбий идора баёнотида айтилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари украинлар Суми областидан ракета учирганини қайд этган. Ракета тури хабарда келтирилмаган. Вазирлик интернат бўйлаб зарбани «жаҳон ҳамжамияти эътиборини Киев режими Курск областининг Русское Поречное қишлоғида содир этган хунрезликлардан чалғитиш»га қаратилган «провокация» деб атаган.
Россиядаги Lpr1 мониторинг телеграм-каналида зарба йўллангани айтилган вақтдан олдинроқ Суджадаги ракета хавфи ҳақида икки огоҳлантириш берилганди. Икки дақиқа ўтиб каналда Украинанинг Суми областидан учирилган тўрт ракета ҳақида огоҳлантириш берилган.
Зарба Украина қуролли кучлари томонидан йўллангани ҳақида россиялик «ҳарбий мухбирлар» ва ҳарбий блогерлар ҳам ёза бошлаган. Улардан бир қисми бу вақтда Суджа районида Россия авиацияси ишламаганини қайд этишган — Россиянинг «Шимол» қўшинлар гуруҳи фаолияти ҳақида постлар бериб бориладиган «Северний ветер» каналида бу ёмон об-ҳаво билан изоҳланган. Ушбу каналда маълум қилинишича, гуруҳдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Суми областидан Суджа томон HIMARS тизимидан олтита ракета учирилганини қайд этган.
Шу билан бирга, «Агентство» нашри эътибор қаратишича, Россиянинг «Биринчи канали» 2 феврал куни Россия авиацияси Курск областидаги украин бўлинмалари устига зарбалар йўллагани ҳақида хабар қилган. «Бу вақтда бизнинг учувчиларимиз, бомбардимончи штурмовиклар ҳамда вертолётлар учувчилари душманнинг Курск областидаги позицияларига зарбалар йўллади. <…> Асосий авиагуруҳнинг муваффақиятли ҳужуми натижасида украин тузилмалари зирҳли техникалари ва пиёдалари йўқ қилинди», — дея кўрсатувдан иқтибос келтирган «Агентство».
Россия мудофаа вазирлиги зарба оқибатида ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар борлигини хабар қилмаган. Курск области губернатори вазифасини бажарувчи Александр Хинштейн 1 феврал куни кечқурун ҳозирча интернетга йўлланган зарба оқибатида жабрланганлар сони бўйича аниқ маълумот йўқлигини айтган.
Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари Россия мудофаа вазирлиги баёнотидан кейин «Вираж-планшет» тизимидан олинган скриншотни эълон қилди — бу тизимдан ҳаводаги вазият тўғрисидаги маълумотларни онлайн олиш учун фойдаланилади. Украин ҳарбийлар маълум қилишича, скриншотда Россия авиабомбаси ҳаракати траекторияси акс этган. Уларнинг маълумотига кўра, мактаб интернат биносида тинч аҳоли вакиллари бўлган 86 киши ҳамда тўрт ходимдан иборат Украина миллий полицияси пункти жойлашганди. Зарба оқибатида бинонинг марказий қисми вайрон бўлган.
Ҳаво кучлари хабарида айтилишича, оғир ярадорлар барқарорлаштириш пунктларига олиб борилган, у ердан шифохонага юборилади.
Суджа август ойидан буён Украина қуролли кучлари томонидан ишғол этилган. Маҳаллий аҳоли вакиллари «7×7» нашрига сўзлаб беришича, интернатда турган одамлар фақат украинлар орқали ўз қариндошлари билан боғланиши мумкин эди. Қариндошларидан бири ушбу бинода бўлган Любовнинг сўзларига кўра, интернатда қолаётганларнинг яқинлари яқин вақтлар ичида уларни Суми орқали Беларусга олиб ўтиш ва кейин Россияга қайтаришдан умид қилаётганди.
«Одамлар бутун район бўйлаб, турли жойларда қолмоқда. Интернатда асосан кексалар тўпланганди! Бир жойда бўлганида уларга қараш осонроқ», — деган «7×7» нашрига Суджадан бўлган бошқа бир қочқин Татяна. Унинг сўзларига кўра, беморлар ва кекса кишиларни Суджа аҳолиси парваришлаган, украин ҳарбийлари эса уларга инсонпарварлик ёрдами олиб келган.
2 феврал куни Россия тергов қўмитаси Украина қуролли кучлари 19-алоҳида ракета бригадаси қўмондони Ростислав Карпушага нисбатан теракт ҳақидаги модда бўйича жиноий иш (ЖК 205-модда, 3-қисми, «б» банди) қўзғатди. Тергов версиясига кўра, 1 феврал куни Карпуша Суджада тинч аҳоли вакиллари жойлашган мактаб интернат биносига ракета зарбаси йўллашга буйруқ берган. Зарба оқибатида қурбонлар ва яраланганлар бор, дейилади ТҚ хабарида. Идора хабарида уларнинг сонига аниқлик киритилмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар