06:50 / 03.02.2025
79

Трамп даврида Европанинг АҚШ билан муносабатларидан нима кутиш мумкин?

Трамп даврида Европанинг АҚШ билан муносабатларидан нима кутиш мумкин?
© brics-russia2024.ru фотохост агентлиги
Россия президенти Владимир Путин Дональд Трамп даврида Европанинг АҚШ билан муносабатларидан нима кутиш мумкинли, шунингдек, Ғарбдаги тарихий хотирани сақлаш билан боғлиқ вазиятга баҳо берди.

“Сизни ишонтириб айтаман, Трамп ўзининг феъл-атвори, қатъияти билан у ерда тезда тартибни тиклайди. Ҳаммаси эса, кўрасиз – тез, тез орада – ҳаммаси эгасининг оёғи остида туриб, думларини бир оз қимирлатишади. Ҳаммаси ўз жойига тушади”, — деди Владимир Путин “Россия 1” телеканалидаги “Москва. Кремл. Путин” кўрсатуви муаллифи Павел Зарубинга.

Унинг сўзларига кўра, Европа элитасига Жо Байден кўпроқ ёқди, Дональд Трамп эса нима яхши ва нима ёмонлиги ҳақида турли фикрларга эга.

“Европа Байден даврида Вашингтоннинг ҳар қандай буйруғини бажаришдан мамнун эди. Европадаги сиёсатчилар Трампга қарши курашди, АҚШдаги сайлов жараёнига аралашди ва унинг ғалабасидан кейин саросимага тушди”, — деди Россия етакчиси.

Путининг қайд этишича, ўтмишдаги Европа раҳбарлари ўз фикрлари учун курашиш бўйича жасоратга эга бўлишган, ҳозир эса бундай одамлар йўқ.

Унинг айтишича, Украинанинг бугунги раҳбарияти Бандерани миллий қаҳрамон даражасига кўтарди, у Украина давлатчилигининг рамзи. Польша жамияти Бандеранинг Холокостдаги айби ҳақида билади ва вақти-вақти билан ўзининг сиёсий раҳбариятига буни эслатиб туради. Бугунги немис жамиятининг Гитлернинг ҳокимият тепасига келиши ва Иккинчи жаҳон урушининг бошланиши билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп даврида Европанинг АҚШ билан муносабатларидан нима кутиш мумкин?