12:48 / 03.02.2025
98

Дронлар Астрахан ва Волгоград областларига ҳужум қилди

Дронлар Астрахан ва Волгоград областларига ҳужум қилди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
3 феврал, душанбага ўтар кечаси Россиянинг бир қанча ҳудудлари учувчисиз учиш аппаратлари томонидан ҳужумга учради. Астрахан областида дронлар ёқилғи-энергетика комплекси объектларига зарба беришга уринди, деди губернатор Игор Бабушкин. У жавобгарликни Украина Қуролли кучлари зиммасига юклаган, учувчисиз учоқлар сони ва қанчаси йўқ қилинганига аниқлик киритмаган.

Камида битта дрон қулаган ва бу ёнғинга сабаб бўлган, дея қўшимча қилди Бабушкин тафсилотларни келтирмасдан. Унинг сўзларига кўра, ҳеч ким жабрланмаган. Ҳужум нишони газни қайта ишлаш заводи бўлиб, объектга ўт ўчириш машиналари жўнатилди, деб тушунтирди Baza Telegram-канали маҳаллий аҳолига таяниб.

Baza: Волгоград яқинида "Лукойл"га тегишли заводга ҳужум уюштирилди

Волгоград яқинида «Лукойл»га тегишли нефтни қайта ишлаш заводига учувчисиз учоқ томонидан ҳужум қилинди, деб ёзади Baza. Унга кўра, рейддан сўнг шаҳарнинг бир қатор ҳудудларида электр таъминотида узилишлар содир бўлган. Расмийлар нашр пайтида воқеа ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермаган. Telegram-канал обуначисининг сўзларига кўра, унинг уйи томига вайроналар тушган, бироқ у дрон ёки ракетанинг бўлаклари ҳақида гапираётганига аниқлик киритмаган.

2 феврал куни кечқурун Волгоград аэропорти икки соат давомида рейсларни қабул қилмади ёки жўнатмади, деди Росавиация матбуот котиби Артем Кореняко. 3 феврал куни эрталаб Астрахан, Қозон, Нижнекамск, Саратов ва Уляновск аэропортларида парвозларга чекловлар жорий этилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг