Фото: CNN
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати раҳбарияти воситачиларга ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичи тафсилотларини муҳокама қилишни бошлашга тайёрлигини маълум қилди.
ҲАМАС воситачиларга ўтган ҳафта Қоҳирада Миср томони билан давом этаётган мулоқотлар ва учрашувлар чоғида иккинчи босқич бўйича музокараларни бошлашга тайёр эканимизни маълум қилди, деди AFP’га расмийлардан бири.
ҲАМАС воситачилардан “босқинчилар келишувга амал қилишлари ва тўхтаб қолмасликларини таъминлашни” сўради.
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишув
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви жорий йилнинг 19 январидан кучга кирди. ҲАМАС асир олинган исроилликларни озод қилишга ваъда берди, Исорил армияси эса ўз кучларини анклав ҳудудидан олиб чиқишни бошлади. 42 кун давом этадиган келишувга кўра, биринчи босқичда ҲАМАС тахминан 1900 маҳбус эвазига 33 нафар гаровга олинганларни озод қилиши, иккинчи босқичда эса қолганларнинг барчасини қўйиб юбориши ва урушни узил-кесил тўхтатиш муҳокамасини бошлаши керак эди. Учинчи босқич мурдаларни алмаштиришни ўз ичига олади.
Фаластинлик маҳбусларнинг озод этилиши
Фото: Reuters
Айирбошлашнинг биринчи босқичи келишув имзолангандан сўнг 19 январь куни бўлиб ўтди. Учта исроиллик 90 нафар фаластинлик маҳбус эвазига озод қилинди. Иккинчи айирбошлаш 25 январда бўлиб ўтди — тўрт нафар гаровдагилар ҲАМАС томонидан озод қилинди, эвазига Исроил 200 нафар фаластинлик маҳбусни қайтарди. Айирбошлашнинг учинчи босқичи 30 январь куни бўлиб ўтди. Исроил уч нафар фуқароси эвазига 110 нафар фаластинликни қамоқдан чиқарилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар