Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Украина ҳукумати билан ўзаро келишув тузиш ниятида эканини маълум қилди. Унга кўра, Киев нодир металлари эвазига Америка ёрдамини қабул қилишни бошлайди.
«Биз Украина билан келишув тузиш ҳаракатидамиз, унинг доирасида нодир металлар ва бошқа нарсалар эвазига ўз ёрдамимиз билан таъминлашни давом этамиз», — дейди Трамп Оқ уйда журналистлар билан мулоқотида.
Шунингдек, суҳбат давомида Трамп Россия—Украина урушини ҳал қилиш масаласида «катта силжиш» борлигини билдирган. Аммо у бошқа бирор тафсилотни очиқламаган.
Financial Times маълумотларига кўра, Украина ҳукумати ўзининг «ғалаба режаси»ни тайёрлашда Доналд Трамп АҚШ президентига айланишини инобатга олиб иккита банд қўшган. Улардан бирида Украина муҳим табиий ресурсларини ғарб давлатлари билан бўлишиши, иккинчисида эса уруш тугаганидан украинлар Американинг Европадаги айрим қўшинлари ўрнини эгаллаши кўзда тутилган.
Доналд Трамп 3 феврал куни ўз маъмурияти Украина ва Россия билан музокаралар ҳамда учрашувлар ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди. Украинанинг «Суспилне» телеканалига кўра, мамлакат Трамп маъмурияти билан учрашув жадвалини келишмоқда. NV нашрининг ёзишича, феврал ўрталарида Киевга Трампнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлог келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар