Россия Давлат Думаси спикери Владимир Володин мамлакатга кирувчи хорижликларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича қонунчилик ташаббуси Давлат Думасига тақдим этилишини маълум қилди.
Бундан ташқари, у ҳукуматдан меҳнат миграциясини тартибга солиш ҳамда мигрант оилаларнинг Россияга кириши бўйича таклифлар ишлаб чиқишини кутмоқда.
«Миграция сиёсати тўлиқ тартибга солинмагунча, уни такомиллаштиришни давом эттириш зарур. Бу масъул ташкилотлар томонидан яхши англаниши керак», – дея таъкидлади Володин.
Ноқонуний мигрантлар сони ва уларга қўйилган талаблар
2025 йил феврал ойида Россия Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари Александр Горовой мамлакат ҳудудида 670 мингга яқин ноқонуний мигрант борлигини ва уларнинг асосий қисми аёллар ҳамда болалар эканини билдирган.
Шунингдек, 2025 йил январь ойида Россия президенти Владимир Путин имзолаган фармонга кўра, ноқонуний мигрантлар 2025 йил 30 апрелгача мамлакатни тарк этиши ёки ўз ҳуқуқий мақомини қонунийлаштириши шарт. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар